Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/21511 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Б» МЧЖ ва
Source ID e45456c9-38cc-4906-96c3-9e6346d77e37 Claim ID PDF Hash 4dada3607a90b618... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21511-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраев котиблигида, даъвогар вакили З.Каримов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили Х.Нажмиддинов (ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида жавобгар «Б» МЧЖ ва “С” АЖ ҳисобидан солидар тартибда 1693856161,14 сўм асосий қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суднинг биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар) ва “С” АЖ (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар) ҳисобидан солидар тартибда муддати ўтган 1693856161,14 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили даъвонинг суғурта оид талаби асоссиз эканлигини, суғурта ташкилоти солидар жавобгарликни ўз зиммасига олмаганлигини билдириб, даъвонинг суғуртага оид талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 22 ноябрда тузилган шартномага асосан жавобгарга йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 120 кун муддатга жами 2000 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар корхона томонидан 2025 йил 22 октябрь куни ҳолатига 1693856161,14 сўм асосий қарздорликка йўл қўйилган. Мазкур ҳолатда, жавобгар ҳисобидан 1693856161,14 сўм асосий қарздорлигини ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида қўшимча жавобгар “С” АЖни ҳисобидан солидар тартибда 1693856161,14 сўм ундириш сўралган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 30 январдаги “Факторинг қайтмаслик хатарини суғурталаш ҳақида”ги 701977-сонли шартномасида суғурта ташкилотини солидар жавобгарлиги келишилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сон Қарорининг 13-бандида “Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқади ва суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик ҳисобланмайди. Суғурта шартномаси кучга кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчида шартномада ва суғурталаш қоидаларида кўрсатилган тартиб, шартлар ва муддатда муайян пул суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келади” – деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан суғурта ташкилотидан суғурта товонини ундириш бўйича эмас, балки суғурта ташкилотини солидар жавобгарлиги ҳақида талаб билдирилганлиги сабабли даъвонинг суғуртага оид талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 1693856161,14 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 41200 сўм почта ҳаражати ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 33877123,24 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 103000 сўм суд чиқимини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1693856161,14 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан: - Республика бюджетига 33877123,24 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 103000 сўм суд чиқими ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов