Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/5194 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b972cd37-8f74-4d33-b80e-02e8fc56d9fd Claim ID PDF Hash fec5525294b13c96... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
зР ИПКнинг 201-моддаси зР ИПК 201 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/5194-сонли иқтисодий иш АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Касби тумани 2025 йил 22 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 800 000 сўм асосий қарз, 3 900 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 800 000 сўм асосий қарз, 3 900 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида иштирок этмади, иш ҳужжатларида ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Суд мажлиси вақти ва жойи тайинланганлиги тўғрисида ажрим “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган бўлиб, “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2025 йил 11 декаябрь куни суд ҳужжати топширилганлиги қисмида курьер Шохида Тураева томонидан “Етказилди” маълумоти қайд этилган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис, даъво кўрмасдан қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддаси 2-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, даъво тақдим этишда тўланган давлат божи ва почта харажатини уни тўлаган шахс зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-, 108-, 118-, 170-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: “**********” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 800 000 сўм асосий қарз, 3 900 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин. Судья З.Юсупов СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ Касби тумани 2025 йил 22 декабрь 4-1805-2508/5194-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, “SHODLIK P XT DON KL STERI” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “OMON R XM T IFTIXORI” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 800 000 сўм асосий қарз, 3 900 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик этувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди ва ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг суд мажлисига келганкелмаганлигини текширди. Раислик этувчига тарафлар келмаганлиги, лекин хабардор этилганлиги маълум қилинди. Мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг, қабул қилинган суд ҳужжатининг хулоса қисми ўқиб эшиттирилди ва унинг устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилди. Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Баённома ЎзР ИПКнинг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди. Раислик этувчи, судья З.Юсупов Суд мажлиси котиби: А.Убайдуллаев