← Назад
Решение #2830623 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21651-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъвогар
“ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ” АТБ манфаатида жавобгар “ААААААААА” маъсулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 11 505 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ББББББББББББ (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баѐн қилинишича, “ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ”
АТБ (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) Наманган вилояти ҳудудий
бошқармаси Наманган БХО ва “ААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти
(бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 14 октябрда
2525-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Фотостудия ташкил
этиш учун расм чиқарадиган дастгоҳ сотиб олиш” мақсадида жавобгарга 80 ой
муддатга, шундан имтиѐзли даври 30 ойга, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти
билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитни фоиз тўловларини ўз вақтида
тўлиқ тўламаган.
Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошқармаси (бундан буѐн матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 11 505 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра 80 ой муддатга,
йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит ажратилганлиги,
бироқ жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитни фоиз тўловларини ўз вақтида
тўлиқ тўламаганлигини, жавобгар даъво аризаси судга киритилганидан сўнг
қарздорликдан қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
14 октябрда 2525-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Фотостудия
ташкил этиш учун расм чиқарадиган дастгоҳ сотиб олиш” мақсадида жавобгарга 80
ой муддатга, шундан имтиѐзли даври 30 ойга, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти
билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га
ўз (ѐки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса
даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.6-бандига кўра, ҳар ойнинг 5-санасига қадар фоизларни
тўлаши ҳамда 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредитни ва у бўйича ҳисобланган
фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ
қайтариши белгиланган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига амал қилмай кредит фоизи
тўловларини амалга оширмаганлиги натижасида 2025 йил 27 ноябрь куни ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 11 505 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган фоиз қарздорлигини тўлаб бериш ҳақида
2025 йил 9 октябрда юборган 902-сонли талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 11 505 000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлигини ундириш талаби асосли бўлган.
Бироқ, жавобгар иш судда кўрилгунига қадар қарздорликнинг 6 400 000 сўм
қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган 2025 йил
22 декабрдаги 50/1912-сонли маълумотномаси ва берган тушунтириши билан
тасдиқланади.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакили
тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгар томонидан
қарздорлик қисман тўланганлиги, кредитни график асосида фоиз қарздорлигини
қайтариш мажбурияти лозим даражада тўлиқ бажарилмаганлиги ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъвонинг 5 105 000 сўм қарздорликни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 105 000 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати, шунингдек жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 736, 744моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва
192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ” АТБ фойдасига 5 105 000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев