Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21628 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 46a657a9-21b9-4ffd-b998-e32cd2b7d6e2 Claim ID PDF Hash b17317bf44015234... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21628-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “БББББББББББ” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар ЯТТ ААААААААААААА ҳисобидан жами 13 661 369,35 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ДДДДДДДДД (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Чет эл капитали иштирокидаги “БББББББББББ” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган минтақавий филиали ва ЯТТ ААААААААААААА (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 20 февралда 71-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга хорижий линия маблағлари ҳисобидан 100 000 000 сўм миқдорида, йиллик 28 фоиз устама ҳаки тўлаш шарти билан 36 ой муддатга кредит маблағлари ажратилган. Шартноманинг 6.2.2-бандига кўра, жавобгар ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган қайтариш жадвалида белгиланган муддатда тўлаши кўрсатиб ўтилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга шартноманинг 15.3-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 218 599,41 сўм муддати ўтган кредит танидан қарздорлик, 6 470 856,94 сўм кредит фоизи ва 941 913 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга кредит ажратилганлигини, жавобгарнинг бугунги кунда кредит ва фоиздан бўлган қарздорлиги тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 20 февралда тузилган 71-сонли кредит шартномасига мувофиқ даъвогар жавобгарга хорижий линия маблағлари ҳисобидан 100 000 000 сўм миқдорида, йиллик 28 фоиз устама ҳаки тўлаш шарти билан 36 ой муддатга кредит маблағлари ажратилган. Шартномасининг 1.1-банди бўйича даъвогар (кредитор) пул маблағларини ажратишни ўз зиммасига олиш, жавобгар (қарз олувчи) олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 6.2.2-бандига кўра, жавобгар ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган қайтариш жадвалида белгиланган муддатда тўлаши кўрсатиб ўтилган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил 24 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 6 218 599,41 сўм муддати ўтган кредит танидан қарздорлик ва 6 470 856,94 сўм кредит фоизидан қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 24 октябрда юборган 1393/13-03-1156-сонли ва 2025 йил 19 ноябрда юборган 1486/13-03-1156-сонли талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи ва муддати ўтган кредит танидан қарзни ундириш талаби асослидир. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит танидан қарз ва кредит фоиз ундириш талабларини асосли деб хисоблаб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида 941 913 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзаро тузилган кердит шартномасининг 8.3-банди иккинчи қисмига кўра, жавобгар кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши, учинчи қисмига асосан ҳисобланган жами пеня миқдори бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу боис суд даъводаги пеня талабининг 941 913 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 20-бандида, чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 218 599,41 сўм муддати ўтган кредит танидан қарздорлик, 6 470 856,94 сўм кредит фоизи, 941 913 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 244, 333, 736, 744, 7461-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ ААААААААААААА ҳисобидан даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “БББББББББББ” акциядорлик тижорат банки фойдасига 6 218 599,41 сўм муддати ўтган кредит танидан қарздорлик, 6 470 856,94 сўм кредит фоизи, 941 913 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ ААААААААААААА ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев