← Назад
Решение #2830652 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуни | 38 | — | law | |
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law | |
| ИПК | 347 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2501/15287-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Мамадалиев
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Давр банк” хусусий
акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
Йўлдашев Аброр Махмудовичдан жами 181 477 751,90 сўм кредит
қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Абдурахим Файз
Замин” оилавий корхонасига тегишли гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, “Абдурахим Файз Замин” оилавий корхонаси
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни даъвогар вакили
С.Охунов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар раҳбари Б.Хасанов
ва адвокати Ф.Мамажонов (ордер асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона
вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда
Савдо-саноат палатаси деб юритилади) Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
“Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Йўлдашев Аброр Махмудовичдан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) даъвогарнинг фойдасига жами
181 477 751,90 сўм кредит қарздорликни ундиришни ва ундирувни
“Абдурахим Файз Замин” оилавий корхонасига (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади) тегишли бўлган гаровдаги мулкка қаратишни
сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига
2
жавобгардан 110 063 000 сўм кредит асосий қарздорлиги, 13 957 000 сўм
муддати ўтган асосий қарздорлик, жами 124 020 000 сўм ундирилиши;
ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган Фарғона шаҳар, Оқариқ МФЙ, Оқ сув (Оқариқ) кўчаси
402-уйда жойлашган икки қаватли савдо маиший хизмат кўрсатиш ҳамда
чойхона биносига қаратилиши; гаровга қўйилган мулкларнинг кимошди
савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 301 800 000 сўм этиб
белгиланган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган ва суд
харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда тарафларнинг зиммасига юклатилган.
Қўшимча жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида даъвогар низони ўзаро
келишув асосида ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги, кредит
шартномасида кредит қарзини тўлаш муддати ва миқдори кўрсатилганлиги,
жадвал графикка кўра муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаганлиги, суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда қонун талабларига риоя
этилмаганлиги сабабли ҳозирда корхона мулкига ундирув қаратилганлиги,
ушбу мулклар жуда кўп қийинчиликлар эвазига олинганлиги, лекин суднинг
қарорига кўра ижро ҳаракатлари корхона фаолиятига жиддий салбий таъсир
кўрсатиши, чунки оилавий корхона даромади ушбу жойдан келадиган
даромадга боғлиқлиги, гаров билан таъминланган, қарздор томонидан
қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан
камроқни ташкил қилиши, шунга кўра, суд томонидан ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш лозим бўлганлиги, ҳал қилув
қарорига кўра гаровга қўйилган мулкнинг ким ошди савдосида бошланғич
реализация қилиш нархи 301 800 000 сўм этиб белгиланиши кўрсатилганлиги,
бироқ ушбу ҳолат қонунчилик талабига зид ҳисобланиши ҳақидаги важларини
баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармасидан вакил суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган
қоидага асосланиб, ишни улар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб
ҳисоблайди.
Қўшимча жавобгар раҳбари ва адвокати суд мажлисида апелляция
шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришларида унда баён қилинган
важларни келтириб ўтди, шунингдек адвокат судлов ҳайъатига ёзма фикрнома
тақдим этиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
3
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида апелляция шикояти
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Олдинги (2025 йил 3 декабрь) суд мажлисида иштирок этган жавобгар
апелляция шикоятини қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни ва биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги қисмини
қаноатлантириш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, даъвонинг ушбу қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 15 июнда тузилган 44/2023/К-сонли кредит шартномасига кўра,
даъвогар жавобгарга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун 36 ой
муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 301 800 000 сўм кредит
маблағини ажратиш мажбуриятини, жавобгар эса олинган кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида 2023 йил
15 июнь кунги нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан
қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри,
Оқариқ МФЙ, Оқ сув (Оқариқ) кўчаси 402-уйда жойлашган икки қаватли
савдо маиший хизмат кўрсатиш ҳамда чойхона биноси гаров (ипотека)га
қўйилган. Гаров мулки тарафларнинг келишувига кўра 301 800 000 сўмга
баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига
асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низоли ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва ипотека
шартномаларидан келиб чиққан.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик кодекси 238-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият
келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
4
Фуқаролик кодекси 735-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағи ажратилган.
Лекин, кредит шартномалари шартларига асосан жавобгар кредитнинг
фоизлари ва асосий қисми бўйича тўловларни кредитни қайтариш жадвалига
асосан ҳар ойда тўлаб бориши лозим бўлгани ҳолда, шартнома шартларини
лозим даражада бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича
тўловларни шартномада ва кредитни қайтариш графигида белгиланган
муддатларда тўламай келган. Оқибатда жавобгарнинг кредит асосий қисмидан
ва кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган
қарздорликни тўлаб қўйиш ҳақида жавобгарга йўллаган талабнома
ва огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлиқ
тўланмаган. Судга даъво аризаси киритилгунга қадар, яъни 2025 йил
10 февраль ҳолатига жавобгарнинг кредитнинг асосий қисмидан муддати
ўтган 8 864 905,32 сўм, ҳисобланган кредит фоизидан 3 150 082,98 сўм
қарздорлиги мавжуд бўлган.
Шу сабабдан, даъвогарнинг мурожаати асосида унинг манфаатида
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгардан
ушбу муддати ўтган ва муддати келмаган кредит қарздорликларини,
шунингдек пеня ва ковинант қарздорликларни ундириш тўғрисидаги талаблар
билан судга даъво аризаси киритган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 15.1-бандида
жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганда даъвогар кредитнинг
барчасини ёки бир қисмини муддатидан илгари ва дарҳол қайтарилишини
талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли; учинчи қисмига мувофиқ эса, агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига ҳамда тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномаси шартларига асосан, даъвогар кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни жавобгардан ундиришга, шу жумладан муддатидан
олдин ундиришга ҳақли бўлиб, шу сабабдан унинг бу ҳақдаги даъво талаблари
асослидир.
5
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловлар амалга оширилган.
Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига тақдим этилган
маълумотномага кўра, 2025 йил 7 август ҳолатига жавобгарнинг унга
ажратилган кредит маблағидан муддатли кредит асосий қарздорлиги
110 063 000 сўмни, муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги
13 957 000 сўмни ташкил этган. Даъво аризаси ундириш сўралган муддати
ўтган фоиз қарздорлиги тўлиқ қопланган.
Кўрсатиб ўтилган ҳолатларни инобатга олган ҳолда биринчи инстанция
суди даъвогарнинг кредит ва унинг фоизидан бўлган қарздорликни ундириш
ҳақидаги даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогарнинг фойдасига
жавобгардан 110 063 000 сўм кредит асосий қарздорлиги, 13 957 000 сўм
муддати ўтган асосий қарздорлик, жами 124 020 000 сўм ундириш ҳақида
тўғри хулосага келиб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгардан ундиришни сўраган жами
181 477 751,90 сўм қарздорлик суммаси 19 988,99 сўм пеня ва 1 690 124,43 сўм
ковинант қарздорлик суммаларини ҳам ўз ичига олишини кўрсатган бўлса-да,
лекин бу суммаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этмаган. Бу даъво талабларига
асос бўлган ҳолатларни келтирмаган ва уларни асослантириб бермаган.
Ишни апелляция инстанциясида қайтадан кўришда ҳам даъвогар вакили
жавобгардан 19 988,99 сўм пеня ва 1 690 124,43 сўм ковинант қарздорлик
суммаларини ундириш ҳақидаги даъво талабларига асос қилиб келтирган
ҳолатларни асосли далил ва ҳисоб-китоблар билан исботлаб бера олмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида аниқланган ҳолатларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг
жавобгардан пеня ва ковинант қарздорлик суммаларини ундириш тўғрисидаги
даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Шу сабабдан даъвогарнинг
бу даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши керак.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 19 988,99 сўм пеня
ва 1 690 124,43 сўм ковинант қарздорлик суммаларини ундириш тўғрисидаги
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний қарор қабул
қилган.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгарга ажратилган кредитдан ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик бўйича ундирувни кредит
мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида гаровга қўйилган
қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш сўралган.
Иш материалларига қараганда кредит мажбуриятларининг бажарилиши
таъминоти сифатида 2023 йил 15 июнь кунги нотариал тартибда тасдиқланган
ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган икки
6
қаватли савдо маиший хизмат кўрсатиш ҳамда чойхона биноси гаров
(ипотека)га қўйилган ва бу гаров мулки тарафларнинг келишувига кўра
301 800 000 сўмга баҳоланган.
Ипотека шартномасининг 7-бандида Ипотекага олувчи гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим да ажада бажарилмаган
тақдирда, мажбуриятнинг олдиндан бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни
гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан
бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг
талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо
мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш
мумкин, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар
бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган
мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни
ташкил қилса;
2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг
кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
Бундай қоидалар “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 26-моддасида, шунингдек “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунининг 38-моддасида ҳам белгиланган.
Судга даъво аризаси киритилгунга қадар, яъни 2025 йил 10 февраль
ҳолатига жавобгарнинг кредитнинг асосий қисмидан муддати ўтган
қарздорлиги 8 864 905,32 сўмни, кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлиги
эса 3 150 082,98 сўм ташкил этган. Даъвогар томонидан биринчи инстанция
судига тақдим этилган маълумотномага кўра, 2025 йил 7 август ҳолатига
жавобгарнинг унга ажратилган кредит маблағидан муддати келмаган қисми
110 063 000 сўмни, муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги
13 957 000 сўмни ташкил этган. Даъво аризасида ундириш сўралган муддати
ўтган фоиз қарздорлиги тўлиқ қопланган.
Демак, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, гаров билан таъминланган,
қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг
ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилган. Жавобгар томонидан гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилишининг кечиктирилиши ҳам кетма-кет уч
ойдан ошмаган.
7
Бу ҳолатда судлов ҳайъати, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг
жавобгар томонидан бузилишини жуда арзимас, даъвогар талабларининг
миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмайди
деб ҳисоблайди. Шунинг учун даъвонинг ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратиш қисмини қаноатлантириш рад этилиши керак.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида баён қилинган даъвогар низони
ўзаро келишув асосида ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги, кредит
шартномасида кредит қарзини тўлаш муддати ва миқдори кўрсатилганлиги,
жадвал графикка кўра муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаганлиги
ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра бу важлар билан
келишмайди.
Чунонан, судга даъво тақдим этилгунга қадар жавобгарнинг кредитнинг
асосий қисмидан ва унга ҳисобланган фоизлардан муддати ўтган қарздорлиги
мавжуд бўлган, бу ишдаги мавжуд далиллар билан ўз исботини топган.
Даъвогар судда даъво қўзғатишдан аввал кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорликни тўлаб қўйиш ҳақида жавобгарга талабнома
ва огоҳлантириш хатлари юборган. Бироқ, улар жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлиқ тўланмаган.
Демак, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаганлиги ҳақида
жавобгар даъвогар томонидан огоҳлантирилган ва бу билан кредит
қарздорлигини шартномада белгиланган тартибда судгача ундириш чоралари
кўрилган.
Тарафларнинг
бир-бирларига
нисбатан
ўзаро
мажбуриятлари
белгиланган кредит шартномасида эса тарафлар ўртасида келиб чиққан
низоларни бундан бошқача усулда судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартиби назарда тутилмаган.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, суднинг ҳал қилув
қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида
текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Бироқ, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, биринчи инстанция суди
томонидан даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги қисми
бўйича қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаган, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган, уларга атрофлича
қонуний баҳо берилмаган, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган.
Натижада даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага
келиниб, даъвонинг ушбу қисми бўйича нотўғри қарор қабул қилинган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
8
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор
қабул қилишга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
апелляция шикоятини қисман қаноатлантириш, биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги
қисмини қаноатлантириш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, даъвонинг ушбу
қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
ҳақидаги тўхтамга келди.
Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга
асосланган ҳолда суд харажатларини жавобгарларнинг зиммасига юклаб,
апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажатини қўшимча
жавобгарнинг зиммасида қолдиришни ва асосий жавобгардан республика
бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида қайта кўриш билан боғлиқ
1 814 777,52 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига 103 000 сўм апелляция инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни
лозим топди.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг
фойдасига жавобгардан 110 063 000 сўм кредит асосий қарздорлиги,
13 957 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, жами 124 020 000 сўм
ва тўланган 37 500 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни қўшимча
жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш, гаровга қўйилган мулкларнинг
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини 301 800 000 сўм
этиб белгилаш ҳақида 2025 йил 27 октябрда ижро варақаси берилган.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади.
ИПК 347-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ўзгартирилган
(бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини
ўз ташаббуси билан тарафларни чақиртирмасдан ҳамда суд муҳокамасисиз
чақириб олишга ва унинг ўрнига янги ижро варақасини беришга ҳақли.
Шу асосларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини қисман бекор
қилиш ҳақидаги тўхтамга келганлиги сабабли биринчи инстанция судининг
2025 йил 27 октябрдаги даъвогарга берилган ижро варақаси бўйича ундирув
бекор қилиниб, мазкур ижро варақаси чақириб олиниши керак.
9
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280, 343, 347-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“Абдурахим Файз Замин” оилавий корхонасининг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал
қилув қарори қисман бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш ҳақидаги қисми бекор қилинсин
ва даъвонинг ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати
“Абдурахим Файз Замин” оилавий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Йўлдашев Аброр Махмудовичдан
республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида қайта кўриш
билан боғлиқ 1 814 777,52 сўм давлат божи, Олий суднинг депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан
боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ижро
варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин ва ижро варақаси чақириб олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул
қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М. Умаров
Ҳайъат аъзолари
Б. Мамадалиев
М. Умматова