← Назад
Решение #2830657 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2222222222222222-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ДДДДДДДДДДДДДДнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “СССССССССС”
масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар
“ААААААААААА” фермер хўжалиги ҳисобидан 17 849 599,81 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ССССССССССС (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “СССССССССС”
масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ААААААААААА” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 9 апрелда 26913-сонли олди-сотди
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгарга ўсимликларни
ҳимоя қилиш воситалари ва ўсувни бошқарувчи моддалар, ўғитлар (бундан буён
матнда маҳсулотлар деб юритилади)ни топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) эса
товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 17 849 599,81 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 17 849 599,81 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво
талабига аниқлик киритиб, 2025 йил 9 апрелда 26913-сонли ва 2025 йил
28
мартдаги 25443-сонли олди-сотди шартномалари бўйича жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган
ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга
хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК
деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
9 апрелда тузилган 26913-сонли олди-сотди шартномасининг 1.1-бандига кўра
даъвогар жавобгарга маҳсулотларни топшириш, жавобгар эса товарни қабул қилиб
олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 28 мартдаги 56753-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
1 799
999,94 сўмлик, 2025 йил 28 мартдаги 56753-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
2 419 999,9 сўмлик, 2025 йил 28 мартдаги 56753-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
3 717 000,01 сўмлик, 2025 йил 28 мартдаги 56753-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
3 329 999,83 сўмлик ва 2025 йил 28 мартдаги 56753-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
6 381 000,13 сўмлик, жами 17 647 999,81 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) ушбу шартнома
тузилгандан сўнг, 5 (беш) банк иш куни ичида олдиндан 100 фоиз миқдорида тўловни
амалга ошириши лозим.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил
10 ноябрдаги 1491-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 9 апрелдаги 26913-сонли олдисотди шартномаси бўйича 201 600 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлигини
тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура, юк хати ёки бошқа далилларни судга тақдим этмади.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар
ёзма
ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Шу боис, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 17 647 999,81 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини
тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво
талабининг 17 647 999,81 сўм қарздорлик ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини
кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан
озод қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 647 999,81 сўм
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 407 347 сўм давлат
божи ва даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4 653 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 386, 418моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180,
186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ААААААААААА” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“СССССССССС” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
фойдасига 17 647 999,81 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ААААААААААА” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 407 347 сўм давлат божи ва даъвогар “СССССССССС” масъулияти
чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 4
653 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда
кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ДДДДДДДДДДДДДД
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 22 декабрь
4-1601-2505/21679-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ДДДДДДДДДДДДДДнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“СССССССССС” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
манфаатида жавобгар “ААААААААААА” фермер хўжалиги ҳисобидан 17 849 599,81
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили И.М.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8, 236, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128,
170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ААААААААААА” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“СССССССССС” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
фойдасига 17 647 999,81 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ААААААААААА” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 407 347 сўм давлат божи ва даъвогар “СССССССССС” масъулияти
чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 4
653 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда
кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ДДДДДДДДДДДДДД
Наманган шаҳри
СУД М А Ж Л И С И Б А Ё Н Н О М А С И
2025 йил 22 декабрь
4-1601-2505/21679-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ДДДДДДДДДДДДДДнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “СССССССССС” масъулияти
чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар “ААААААААААА”
фермер хўжалиги ҳисобидан 17 849 599,81 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.М.Турсунов (ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва котибдан суд
мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради.
Котиб суд мажлисига даъвогар вакили ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгар келмаганлиги, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштироксиз кўришни
сўраганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди.
Мазкур ҳолатда раислик қилувчи ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда уларга
нисбатан раддиялар ҳамда иш юзасидан илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Раддия ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, унинг
ваколатини ва шахсини аниқлади.
Раислик қилувчи ишни олиб бориш ва далилларни текшириш тартибини белгилаб,
даъвогар вакилини тинглашга киришди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши: тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бу тарафлар ўртасида электрон
тарзда имзоланган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланганлиги сабабли даъвони
қаноатлантиришни сўрайман.
Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи даъвогар вакилидан иш бўйича қўшимча ҳужжат бор йўқлигини
сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади.
Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириш
якунланганлигини билдириб, музокара учун даъвогар вакилига сўз берди.
Даъвогар вакили: даъво талабини қаноатлантиришингизни сўрайман.
Раислик қилувчи суд муҳокамаси тугаганлигини маълум қилиб, якуний суд ҳужжати
қабул қилиш учун маслаҳатда қолди.
Раислик қилувчи даъвогар вакилини суд залига чақириб, ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини, бундай тўхтамга келиш
сабабларини, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатларини ҳамда
5 кун муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикр-мулоҳаза билдириш ҳуқуқини
тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
201-202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи, судья:
ДДДДДДДДДДДДДД
Котиб:
А.Х.Асқаров