Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/4902 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e332ea0b-1df1-4c33-9b46-561c0313fb9e Claim ID PDF Hash 7f2296185ad2eeba... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
процессуал кодекси 170-моддаси процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодекси 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
аролик кодекси 108-моддаси аролик кодекси 108 code_article
аролик кодекси 109-моддаси аролик кодекси 109 code_article
процессуал кодекси 68-моддаси процессуал кодекси 68 code_article
процессуал кодекси 74-моддаси процессуал кодекси 74 code_article
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
онуннинг 144-моддаси онуннинг 144 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4902-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2024 йил 22 декабр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар - “G ld gr g rd n” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “B k w r gr u l us” масъулияти чекланган жамиятидан 40000000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни (даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – “G ld gr g rd n” масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчиси А.Мадраҳимов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “B k w r gr u l us” масъулияти чекланган жамиятидан 40000000 сўм ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар – тугатиш бошқарувчиси А.Мадраҳимов даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд жавобгар вакили иштирокини таъминлаш мақсадида ишни кўришни бир неча маротаба қолдирган бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, жавобгарнинг таъсисичиси С.Мухторовнинг электрон аризасига асосан ишни кўришни 2025 йил 12 декабрдан 2025 йил 22 декбарга қолдирган бўлиб, унинг мобил телефон рақамига суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қиган бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисига вакил ишштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар – “G ld gr g rd n” масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгар – “B k w r gr u l us” масъулияти чекланган жамиятига 2018 йил 07 декабрда 40000000 сўм пул маблағи молиявий ёрдам сифатида берилган. Ушбу ҳолат даъвогарга хизмат кўрсатувчи банк айланмаси маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 735-моддаси биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартли, ушбу модданинг иккинчи қисмида агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдамни қайтариш тўғрисида 2025 йил 06 октябрда талабнома юборилган, бироқ талабнома эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 108-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 109-моддасида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик оқибатлари белгиланган бўлиб, унга кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, ушбу модданинг бешинчи қисмида агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган. Суд, даъвогарнинг даъво талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг ишда иштирокини таъминлаш учун суд муҳокамасини бир неча маротаба кейинга қолдирилганлигини, бироқ жавобгар томонидан даъво талабига қарши бирор бир эътироз билдирилмаганлигини ёки эътирозларини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини, молиявий ёрдам кўчириб берилганлиги банк айланмаси маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганнлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 74-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 144-моддаси тўртинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 144-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “B k w r gr u l us” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар – "G ld gr g rd n" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 40000000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – “B k w r gr u l us” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига 800000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров