Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2329 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4dc45fda-747f-422c-aced-6963b7d86a13 Claim ID PDF Hash 1bd354558e1f41a1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 872 символов
4-2302-2503/2329-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 22 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар вакили ХХнинг иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан 2 096 480 сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ дан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2 096 480 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 декабрдаги ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 129 ҳамда 170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ижда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги тўпланган ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида жавобгар ўзининг балансида бўлган иморатнинг бўш турган 25,35 м2 майдонини ижара шартномасини тузмасдан 2025 йилнинг 1 январидан 2025 йилнинг 27 март санасига қадар ижарага берганлиги аниқланган ва бу ҳақида далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил 2 1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига асосан, даъвогар бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш, давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш вазифаларини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 декабрь 2023 йилдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида” ги Низом (бундан буён матнда – Низом деб юритилади) нинг 58-бандига асосан, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар белгиланади. Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўлашни сўраб берилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги далолатнома, талабнома ва бошқа да ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. 3 Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди «а» кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 2 096 480 сўм ижара тўлови ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов