Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2002-2501/4603 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 71d2eb26-9c09-4538-8f7f-70aa11c49638 Claim ID PDF Hash 7224daaa38628598... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 24-моддаси нинг 24 law
Ер кодекси 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
Текст решения 14 026 символов
****501/****-сонлииқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** 2025йил22 декабрь Когонтуманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида,****нинг котиблигида, даъвогар вакили****(ишончнома асосида),Когон шаҳар **** ходими ****иштирокида,даъвогарКогонтуман ҳокимлигининг жавобгар“**** **** ANIMAL”масъулияти чекланган жамиятига нисбатантарафлар ўртасида тузилган 2020йил17 октябрдаги****-сонлифермер хўжалиги томонидан ер участкасиниузоқ муддатли ижарага олишшартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган ишниўз биносидаочиқ суд **** кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Когонтуман ҳокимлиги(бундан буён матнда даъвогар ёки ҳокимлик деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,“ASIA AGRO ANIMAL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матндажавобгар ёки****деб юритилади)га нисбатантарафлар ўртасида тузилган **** йил 17 октябрдаги ****сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб,даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, вакил иштирокини таъминламади.Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****, ****-моддаларига асосанунинг иштирокисизкўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,ҳокимлик вакилининг тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатлариданкўринишича,Когонтуман ҳокимининг 2020йил14 октябрдаги****-сонли қарорига асосантуман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг **** йил октябрь ойидаги далолатномаси тасдиқланиб,Когон туман “Ўрта Чўл” МФЙ ҳудудидажойлашгантуман захирасининг ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****,****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****, ****-контурлар қисмидан жами ****,7 гектар, шундан 89,2 гектар экин ери, 49,0 гектар бўз ерлар, 20,7 гектарсув ости ерлар, 2,5 гектар йўл ости ерлар, 2,3 гектар бошқа қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони **** “Чорвачилик” йўналишида фаолият юритиш **** қўшимча ****. Шундан сўнг,ҳокимликҳамдажавобгар ўртасида 2020йил17 октябрда****сонли фермер хўжалиги томониданер участкасиниузоқ муддатли ижараолиш шартномаси (бундан буён матнда ижара шартномаси деб юритилади)тузилган. Ижара шартномасига асосанҳокимликтомонидан жавобгарга 2020йил14 октябрдан 49 йил муддатга**** массивидажойлашган****,7гектар ер участкасиижара ҳуқуқи асосида ****. 2 ****га кадастр органи томонидан 2023йил10 августдаКўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида №KOGT****-сонли Давлат Реестридан Кўчирмалар берилганва еручасткасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъво аризасида баён этилишича,жавобгарнинг охирги уч йиллик фаолияти ўрганилиб, таҳлил қилинганда ерлардан самарасиз фойдаланилиши оқибатидачорвачилик йўналишида бирор бир ишлар амалга оширилмаганлиги,ер майдонлари ўзлаштирилиб чорвачилик йўналишида фойдаланилмаганлиги, ижарага берилган кундан ҳозирги кунга қадар ижарага берилган ер майдонлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқланган.Бу **** тегишли далолатномаларва хулосаларрасмийлаштирилган. “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17моддасининг биринчи қисмигаасосан фермер хўжалиги: ер участкасидан қонунчиликда ва ижарага олиш шартномасида белгиланган шартлар асосида, рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаши. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-**** тармоқлари атрофидаги майдонларида **** экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини таъминлаши; асосий экинларнинг ривожланишига салбий таъсири бўлмаган ҳолларда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига даромад келтириши мумкин бўлган **** экинлар экилишини таъминлаши; экологик талабларга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиши; ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини **** қолиш ва ошириш тадбир-чораларини кўриши, бизнес-режада шу **** учун маблағлар **** назарда тутиши; агар ижарага олиш шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ер участкаси берилган **** эътиборан бир йил ичида ундан фойдаланишга киришиши; ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя этиши; сувни тежаш, сув ресурсларидан **** ва оқилона фойдаланиш чоратадбирларини кўриши; сув ресурсларидан «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси билан тузилган сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага биноан фойдаланиши, шунингдек фермерлараро ички суғориш ва коллектор-**** тармоқларини, улардаги иншоотларни таъмирлаш ҳамда тиклашда иштирок этиши, уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда ****, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш; сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи ****, санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя этиши; ер участкасини **** шартларига ва сервитутларга риоя этиши; меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, **** (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши; ижарага олиш шартномаси бекор қилинган **** ер участкасининг дастлаб берилган пайтдаги ўлчамларини камайтирмаган ва бошқа шаклда зарар етказмаган ҳолда ер участкасини ижарага берувчига қайтариши; 3 солиқлар ва бошқа **** тўловларни, шунингдек кўрсатилган хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда ўз **** тўлаши; қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришда агротехника талабларига риоя этиши; қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт. Ижара шартномасининг15-бандида ҳам жавобгарнинг шундай ****белгилабқўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси(бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади)нинг 24-моддасидаер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган **** эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Ҳокимликтомонидан****гаюборилганерижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиштўғрисида **** йил9 июлдаги****-сонли таклифхатиҳамда **** йил 23 сентябрдаги ****-сонли оферта жавобгартомонидан оқибатсиз қолдирилган.Шу сабабли даъвогар судгажавобгарга нисбатандаъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга **** бўлган. Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг6 – 10-бандларигаасосан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда; ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган ****; қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара **** мунтазам тўланмай келинганда; ер участкасини олганлик учун **** белгиланган муддатларда тўланмаганда — муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан олти ой ичида бартараф этилмаганда; қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганидақишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганидабутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Кадастр агентлиги туман бўлими вакили, туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили, туман ирригация бўлими вакили, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими вакили, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили, ********ҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат **** устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими вакили ва Ўрта Чўл МФЙ раиси иштирокида тузилган **** йил 15 октябрдаги далолатномадажавобгарга**** ер майдонида асоссиз равишда шоли экини экилганлиги,ер майдонларидан самарасиз фойдаланилганлиги,экин жойлаштириш шартлари ****, ер майдони фойдаланишдан чиқиб кетганлиги, асоссиз равишда бино-иншоот қуриб, ҳовуз қазилганлиги, доимий равишда агротехник тадбирлар****,солиқлар ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги, хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритганлиги аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер масалалари ва мониторинг шўъбасининг маълумотномасида жавобгар томонидан**** йил ҳосили учун 22 гектар 4 майдонда кузги бошоқли дон (ғалла) экини экилиши режалаштирилган бўлиб, ўрганишлар жараёнида **** раҳбари томонидан режалаштирилган майдонда ғалла экини экилмаганлиги,қолаверса **** йил ҳосили учун 14 гектар майдонга пахта (ғўза) экини экиш режалаштирилган бўлса-да, бугунги кунда умуман ер майдонида пахта (ғўза) экини экилмаганлиги, қолган ер майдонлари бўш ҳолатда бўлганлиги,шудгор ишлари, агро-техник тадбирлар амалга оширилмаганлиги ва экин ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлиги, дала чети атрофларида манзарали ва мевали дарахтлар экилмаганлиги аниқланганлиги баён этилган. Когонтуман фермерларкенгашининг11.07.**** йилдаги40сонлихулосасидажавобгар томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари ўз исботини топганлигини инобатга олган ҳолда **** билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш масаласи Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссиясида кўриб чиқилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг****-моддасигабиноан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан **** қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1)иккинчитарафшартномани жиддий равишда бузса; 2)ушбуКодекс,бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафгаушартнома тузишда умид қилишга **** бўлган нарсадан кўп **** маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тарафшартномани **** тўла ёки қисманбоштортиб,қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса,шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Ушбу Кодекс ****-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан шартнома бекор қилинганида тарафларнинг **** бекор бўлади.Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган ****, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб **** ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади. Ушбу ҳолатда даъво талаби асосли бўлиб, бу иш материалларидаги далолатномалар,таклифхати,оферта,ижара шартномаси,хулоса,ер майдони ҳолати кўрсатилган фотосуратлар, даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришларива бошқа ҳужжатларбилан тасдиқланади. Суд,жавобгартомонидан ижара шартномасида кўрсатиб ўтилган ****лозим ********,хўжалик фаолияти самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилганлиги,ернинг мелиортив ҳолатини яхшилаш,тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрилмаганлиги,фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликҳужжатлари талаблари, шу жумладан ижара шартномасишартлариқўпол равишда бузилганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришниҳамдатарафлар ўртасида2020йил17 октябрдатузилган****сонлифермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишнилозим топади. 5 ИПК ****-моддасининг биринчи қисмида суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “г” кичик бандига кўра, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш **** келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божитўланиши лозим. Суд, даъвоқаноатлантирилганлиги сабаблисуд ****жавобгарнинг зиммасига юклашни, унданОлий суд депозитига 41.****сўм почта ****, шунингдек Республика бюджетига4.****.****сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг ****, ****, ****, **** ва ****-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвоаризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Когонтуман ҳокимлигиҳамда жавобгар“ASIA AGRO ANIMAL” масъулияти чекланган жамияти ўртасида2020йил17 октябрда тузилган ****-сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасибекор қилинсин. Жавобгар“ASIA AGRO ANIMAL” масъулияти чекланган жамиятиданОлий суд депозитига 41.****сўмпочта****ундирилсин. Жавобгар“ASIA AGRO ANIMAL” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига4.****.****сўм давлат божиундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро **** берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****