Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2347 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 94eace39-07df-4eb4-86c0-7938a8507d5b Claim ID PDF Hash 31f0df8478eaee6e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Суд ФКнинг 326-моддаси Суд ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 462 символов
4-2302-2503/2347-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 22 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар раҳбари ХХ иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан 144 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 59 760 000 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) нинг жавобгар ХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) дан 144 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 59 760 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа 2 мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 15 январда 01/25-1501-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.2-бандига асосан даъвогар жавобгарга пишган ғишт етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низом 63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш талаби билан судга мурожаат қилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги шартномалар, талабнома, ҳисобварақ-фактура, бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъво талабининг 144 000 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 59 760 000 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.5-бандида маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган маблағнинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўланиши, лекин пенянинг миқдори шартнома суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. 3 ФК 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд ФКнинг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг мулкий аҳволига оғир таъсирини инобатга олиб, даъвогар томонидан ҳисобланган пеняни 30 фоизга камайтиришни, яъни пеня миқдорини 17 928 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а» кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Шунингдек, юқоридаги Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-изоҳида кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” – “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгилаб қўйилган. 4 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг registr.stat.uz сайтидан олинган маълумотномага кўра, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати ҳамда 2 426 400 сўм давлат божи тўлаган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва 2 037 600 сўм давлат божи ундиришни, ортиқча тўланган 388 800 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 144 000 000 сўм асосий қарз, 17 928 000 сўм пеня, 2 037 600 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ХХга ортиқча тўланган 388 800 сўм давлат божи тегишли тартибда қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов