← Назад
Решение #2830691 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
3 886 символов
4-2001-2505/9046-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
*** фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасидаги ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартнромасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ҳ.Ҳамроев (ишончнома
асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар *** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар *** фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2019 йил
28 июнда тузилган ва
2020 йил 15 августда ***тартиб рақами билан
рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан
тарафлар ўртасида ўзаро медиатив келишув тузилганлигини билдириб ва ушбу
медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Прокурор даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида фикр берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакили тушунтиришлари
ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинган. Медиатив
келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли
шахслари томонидан имзоланган.
Медиатив келишув шартларига кўра, жавобгар даъвогарнинг талаби ва
эътирозлари бўйича ер майдонидан самарали фойдаланиш, яъни 2025 йил
31 декабрга қадар ўтган уч йил бўйича ернинг ҳосилдорлик даражаси
нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлмаган миқдорда айланма солиқ
ҳисоботларини қайта топшириш ва солиқларни тўлаш мажбуриятини олган,
даъвогар эса ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабидан воз
кечган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонунчиликка
зид ҳисобланмайди ҳамда жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар
низоли ҳолат юзасидан даъво аризасида кўрсатилган солиқ ҳисоботларини
қайта топширмаган ва солиқларни тўлиқ тўламаган, яъни низо бартараф
қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
И.Юлдашев
2