Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/13977 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY L K R R QL RI Ответчик / Подсудимый JIZZ X Y G
Source ID a52b1d7c-e958-4e45-8697-78b021f05a47 Claim ID PDF Hash a64095cfc5ce0c18... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 341-моддаси ФКнинг 341 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 964 символов
4-1301-2504/15584-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 22 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Жиззах шаҳар прокуратурасининг даъвогар “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ манфаатида жавобгар “JIZZ X Y G’Y” МЧЖ ҳисобидан 36 513 401 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни прокуратура вакили М.Хайруллаев ва даъвогар вакили Н.Достонов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах шаҳар прокуратураси (кейинги ўринларда прокуратура деб юритилади) “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZ X Y G’Y” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 36 513 401 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик қисман тўланганлигинини эътиборга олиб, даъво аризасини қолган суммага қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кун ҳолатига мавжуд қарздорлик тўғрисидаги таққослаш далолатномасини тақдим қилиб, жавобгар ушбу кунгача қарздорликни тўлаганлигини маълум қилди ва даъво талабини маълумотномага асосан қолган суммага қаноатлантиришнии сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг фикрлари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни ражд этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 январда 1790050-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6. бандига асосан, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўришича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига 36 513 401 сўм қийматдаги электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар тўловни амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 36 513 401 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Суд мажлисида даъвогар вакили тақдим қилган солиштирма далолатномага кўра, жавобгар суд мажлисига қадар қарздорликни тўлиқ тўлаган. 1 015 652,39 сўм қарздорлик 2026 йил 1 январь ҳолатига олдиндан тўлов сифатида кўрсатилган. ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 36 513 401 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлисига қадар тўлиқ тўланганлигини эътиборга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан, суд ишни куриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 730 268,02 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 244, 341, 468-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “JIZZ X Y G’Y” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “JIZZ X Y G’Y” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 730 268,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов