Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2512/113361 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3d50df8b-6f07-4cad-b905-473a6d96f5dc Claim ID PDF Hash 573e09cce8edfb6f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
11111111111111-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ССССССССССС раислигида, судья ёрдамчиси ГГГГГГГГГГГГнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатасининг даъвогар “ААААА” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси манфаатида жавобгар “БББББББББББББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 454 470 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили ПППППППППП (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида (телеграм иловаси орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ААААА” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББББББББББББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20 454 470 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги, жавобгарга юборилган ҳисобварақфактура тасдиқланмаганлиги, бироқ махсулотлар йўл варақаси асосида топширилганлигини ва таққослаш далолатномаси орқали тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сасотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 январда А-3056-сонли олди-сотди шартнома лойиҳасига кўра, даъвогар жавобгарга доридармон маҳсулотларини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларида тарафлар ўртасидаги шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган ва тасдиқланмаган бўлиб, суд мажлисида даъвогар томонидан шартноманинг тасдиқланган шакли тақдим этилмади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 24 январдаги 7407-сонли ҳисобварақфактура орқали 20 454 470,74 сўмлик юборилган электрон ҳисобварақ-фактураси тасдиқланмаган. Бироқ, даъвогар томонидан 2025 йил 30 январда 000002557-сонли йўл варақасига асосан 7407-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича жавобгарга маҳсулотлар топширилган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 29 июлда юборган 32977-сонли огоҳлантириш хати (талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 8-банди еттинчи қисмига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмаслиги белгиланган. Мазкур Пленум қароридан келиб чиқиб суд, маҳсулот топширилганлиги юзасидан судга тақдим этилган 000002557-сонли йўл варақасига асосан тарафлар шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришган деб ҳисоблайди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 11 декабрда тузилган солиштирма далолатнома бўйича жавобгар томонидан юқоридаги қарздорлик тан олинган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг қарздорликни ундириш талаби асосли, бўлиб уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20 454 470 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта ҳаражати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 333, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “БББББББББББББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ААААА” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 20 454 470 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “БББББББББББББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ССССССССССС ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь 11111111111111-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ССССССССССС раислигида, судья ёрдамчиси ГГГГГГГГГГГГнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатасининг даъвогар “ААААА” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси манфаатида жавобгар “БББББББББББББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 454 470 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Салимов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида (телеграм иловаси орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 333, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “БББББББББББББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ААААА” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 20 454 470 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “БББББББББББББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ССССССССССС