Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10229 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 007b1b8c-3ea6-4d7b-a4aa-87121d47c836 Claim ID PDF Hash eac2131a60e2445a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 234-моддаси онуннинг 234 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 22 декабрь 4-1505-2502/10229-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи якка тартибдаги тадбиркор KARI OV O‘TKIRJON VALIYEVICHнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсиз тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлардан аризачи якка тартибдаги тадбиркор Ў.Каримов (шахс гувохномаси асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Якка тартибдаги тадбиркор KARI OV O‘TKIRJON VALIYEVICH (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “FERGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўзига нисбатан тўловга қобилиятсиз тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суд мажлисига кредиторлар сифатида Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ва “GLOBAL NEO BULDING” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Қарздор суд мажлисида аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳозирда жами 90 696 325,40 сўм қарздорлиги мавжудлигини ва ушбу қарздорликни тўлашни имкони мавжуд эмаслигини баён этиб, аризани қаноатлантириб беришни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ва тугатиш бошқарувчиси тайинлашни сўради. Кредиторлар суд мажлисининг куни, жойи ва вақти ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг кредиторлар Бағдод туман солиқ инспекцияси ва “GLOBAL NEO BULDING” масъулияти чекланган жамияти олдида қарздорлиги 90 696 325,40 сўмни ташкил этган. Қарздор томонидан аризага Бағдод туман солиқ инрспекцияси олдида солиқ ва бошқа йиғимлардан 76 612 325,4 сўм ва “GLOBAL NEO BULDING” масъулияти чекланган жамияти олдида 14 084 000 сўм қарздорлиги ҳақидаги солиштирма далолатномалар илова қилинган. Қарздор томонидан ушбу қарздорликлар тўлаш имкони бўлмаганлиги сабабли, тўланмаган, натижада аризачи судга ариза тақдим этиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсиз тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (кейинги матнларда Қонун деб юритилади) 228-моддаси биринчи қисмига кўра, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажарилмаса ҳамда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигининг аломатлари бўлади. Қонуннинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқариш зарур бўлганда суд мазкур мақсадлар учун тугатиш бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бу ҳолда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади. Суд қайд этилган нормаларга асосан, кредиторнинг қарздорлигини қоплаш қарздорнинг барча мол-мулкига қаратилишини инобатга олган ҳолда, мазкур иқтисодий иш бўйича тугатиш бошқарувчисини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолатда, суд кредиторнинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади. Бундай ҳолатда, суд кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, гарчи аризачи аризасида учинчи тоифали суд бошқарувчиси Мирзаолимов Баҳодир Бахтиёр ўғлини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни сўраган бўлсада, бироқ суд қарздорга нисбатан тугатиш бошқарувчиси этиб, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Холмирзаев Улуғбек Абдугаппоровични тайинлашни лозим топади. Шу билан бирга суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 29, 37, 44, 241, 242-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қарздор KARI OV O‘TKIRJON VALIYEVICHнинг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор якка тартибдаги тадбиркор KARI OV O‘TKIRJON VALIYEVICH соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Холмирзаев Улуғбек Абдугаппорович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон бериш ва ҳар ойда судга қилинган ишлар юзасидан далиллар билан бирга ҳисобот тақдим этиш ҳамда икки ой (2026 йил 22 февралгача бўлган) муддатда судга тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси зиммасига юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: -тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 227-237-моддаларига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш ҳамда тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисоботни 2026 йил 22 февраль кунига қадар тақдим этиш масъулияти юклатилсин. Қарздор якка тартибдаги тадбиркор KARI OV O‘TKIRJON VALIYEVICH ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 1 236 000 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Қарздор томонидан тугатиш бошқарувчиси иш ҳақи учун 8 897 000 сўм олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Якка тартибдаги тадбиркор KARI OV O‘TKIRJON VALIYEVICH якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи 658656-сонли гувоҳнома 2019 йил 17 январь куни ўз кучини йўқотганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори Бағдод тумани Давлат хизматлари Маркази ва барча маълум кредиторларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Риштон туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов