Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6856 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5eb2377c-b5a5-45a5-ba79-2e798d0493de Claim ID PDF Hash f3c1108fa270f41a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 22 декабрь 4-1503-2501/6856-сонли иш Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари У.Аминов, Б.Рустамов, М.Хамрақулов (2025 йил 22-декабрь кунги 01-13/8175-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи ---------------- бўйича қўмитасининг, жавобгар "----------------" МЧЖга нисбатан қўлланилган 75 000 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ---------------- бўйича қўмитаси (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "----------------" (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га 24.02.2025 йилдаги 01-05/1250-сонли қарор билан қўлланилган 75 000 000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар лицензиясиз фаолиият юритганлиги учун унга нисбатан молиявий жарима ҳисобланганлигини, жавобгар ушбу жаримани ихтиёрий тўламаганлиги сабабли судга ариза билан мурожаат этганликларини, жавобгарнинг қўмита томонидан жарима қўллаш ҳақидаги аризасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза киритгани, аризаси рад этилганлигини, Тошкент туманлараро маъмурий судининг мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда турганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2025 йил 19-февраль кунги 225-848-804-сонли келишуви ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 20-февраль кунги 31-А-сонли буйруғи асосида жавобгар жамиятда 2025 йилнинг 20-21-февраль кунлари текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида "----------------" МЧЖ томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лизензия олмасдан амалга ошириб, 2 фуқароларни “Умра” тадбирларига юбориш билан шуғулланиб келганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Қонуни (кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади) 1-иловаси билан “Амалга ошириш учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари” рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатнинг 51-бандида “Умра” тадбирлари ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолият тури эканлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ушбу соҳада ваколатли давлат органи этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12-октябрь кунги 668-сонли қарори билан тасдиқланган «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидагилар талаб этилади: мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган лицензиялаш паспортида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш; лицензия олиш ва қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш; ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш; лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, бу ҳақда беш иш кунида лицензияловчи органга тегишли маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилиш. Мазкур низомнинг 4-бандида «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия берилади. Бунда: лицензиялар сони Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан белгиланади; якка тартибдаги лицензияларни бериш танлов асосида амалга оширилади. Бироқ жавобгар "----------------" МЧЖ “Умра” тарбирларини ташкил этиш фаолиятга лицензия олмасдан туриб, фаолият кўрсатган. Қонуннинг 52-54-моддаларида фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга жарима солиш белгиланганлиги боис, --------------- бўйича қўмитанинг 24.02.2025 йилдаги 01-05/1250-сонли қарори билан жавобгарга 75000000 сўм жарима қўлланилган. Жавобгар томонидан ушбу жарима суммаси ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли аризачи судга мурожаат қилган. Шунингдек, жавобгар, аризачининг 24.02.2025 йилдаги 01-05/1250-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза киритган. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 16 июнь кунги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент туманлараро маъмурий судининг мазкур ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида “жавобгар жамият “Телеграмм” ижтимоий саҳифасида 3 “Uzb k urizm g ntligi” номли канал очиб, “Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ 8 та реклама ва 51 та ролик жойлаштирганлиги, 2024 йил 5 октябрь кунидан фуқароларни “Умра” зиёратига юборганлиги, шу жумладан, 2025 йил 11 февраль куни 10 нафарга яқин фуқароларни Саудияга юборганлиги аниқланган”лиги қайд этилган. ИПКнинг 73-моддаси 3-қисмига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Бу ҳолатда суд, аризачининг жавобгар ҳисобидан ушбу 75 000 000 сўм жарима суммасини ундириш ҳақидаги талабини асосли деб топиб, қаноатлантирилиши лозим топади. Бинобарин, суд аризани қаноатлантириб, жавобгар "----------------" МЧЖдан 75 000 000 сўм жарима суммасини ундиришни, ИПК 118-моддаси талабларига кўра суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188,216,221,222-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "----------------" МЧЖдан 75 000 000 сўм жарима суммаси ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жарима суммаси ---------------- бўйича қўмитанинг Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначиликдаги Х.Р:4001 1086 0262 6670 8510 0023 001, СТИР: 202 395 586, Банк коди: 00014 шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилсин. Жавобгар "----------------"МЧЖдан: Давлат бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартиб ва муддатда шу суд орқали (2026 йил 1 январдан кейин Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали) Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: И.С.Турсунов