Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12428 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c4d77878-6de9-449e-b6fc-a0b46e20eb50 Claim ID PDF Hash 5c14ccd9d5a90a56... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12428-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 22-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили М.Сидиқова (ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Даъвогар номи” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 200000000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 200000000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Жавобгар вакили суд мажлисида, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан, аккумляторлар етказиб берилганлигини, даъво талаби асоссизлигини билдириб, суддан даъвони рад қилишни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса, қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Даъвогар номи” МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 18.02.2025 йил кунги ҳал қилув қарорига асосан, банкрот деб топилган ва М.Аҳмедов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан “Даъвогар номи” МЧЖнинг тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 144-моддасига асосан, қарздорнинг молиявий ҳолати ўрганилганида, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан “Даъвогар номи” МЧЖнинг фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити хулосасига кўра, жавобгарни даъвогардан 200000000 сўм қарзи борлиги, тўланмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчисининг тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисида аниқлик киритиш мақсадида, юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 200000000 сўмни ташкил қилган. Бироқ, суд мажлисида жавобгар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида автомобиль аккумлятори етказиб бериш тўғрисида тузилган 15.08.2023 йил кунги шартномага асосан, жавобгар томонидан 01.10.2023 йил кунги 172-сонли ҳисоб-фактура билан 200000000 сўмлик автомобиль аккумляторлари етказиб берилганлиги аниқланди. Бундай ҳолда, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар тўлаган 41200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4000000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 234-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4000000 сўм давлат божи ундирилсин, тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирисин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова