Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21729 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aca832a5-51ec-40d3-8929-710839d7c686 Claim ID PDF Hash 40023624c869af84... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128- моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 22 декабрь 4-1501-2501/21729-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар *******нинг жавобгар Фарғона вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматидан 2 021 023 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Фарғона вилояти ҳокимлиги Капитал курилиш соҳасида буюртмачи хизмати (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 021 023 сўм асосий қарз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармалари жалб қилинган. Даъвогар мазкур иқтисодий ишни ўзининг вакилини иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128- моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, жавобгар ва учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати (“Буюртмачи”) томонидан “ту.доу.иг” давлат хизматлари ягона интерактив портали орқали Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекцияси (“Ижрочи”)га кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома (оферта) юборилган. Ушбу хабарномага кўра, курилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўликдиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 2 021 023 сўм белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва курилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарори 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат курилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар курилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона микдорда (қўтттимча. қиймат солиғисиз) белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” (бундан буён матнда - Регламент деб юритилади) 7-бандига кўра, хабарнома юборувчилар уни юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (бундан буён матнда - ЯИДХП деб юритилади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳукук ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя килишга ҳакди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 369-моддасининг иккинчи бандига кўра, шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб кайтарган ҳар кандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. Регламентнинг 8-бандида, хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат этган такдирда, давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта билан таништиради. Хабарнома юборувчилар офертани кабул килганидан сўнг давлат хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг хабарномани электрон шаклда тўлдиради. Хабарнома юборувчилар ЯИДХП оркали мурожаат килинганда эса, мустакил равишда оферта билан танишадилар ва уни кабул киладилар ҳамда ушбу Регламентга мувофик шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради. Регламентнинг 15-бандига кўра, хабарнома юборувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда тўлаши шарт. Бирок, жавобгар инвойсда кўрсатилган суммани (ажратмани) белгиланган муддатда тўламаган. Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2 021 023 сўм карздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг вужудга келган қарздорликни тўлаш учун жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд солиштирма далолатнома, хабарнома, талабнома ва бошқа ишга алоқадор дилиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳукуқига эга бўлади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 237-моддасида, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 021 023 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 2 021 023 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 110, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига жавобгар Фарғона вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати ҳисобидан 2 021 023 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта Р а харажати, жами 2 474 223 сўм ундирилсин. и Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал с қилув л қарори устидан шу суд орцали Фаргона втоятТ ицтисодий .Маматожиевсудига и апелляция к э шикояти (протест) ткелтир\ш\' у в ч и :