Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/21699 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 52724133-6842-425a-a09c-10257330616b Claim ID PDF Hash 450314c9900ce25e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21699-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “FFFFFFFFF” АТБ манфаатида жавобгар “ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 2 635 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ВВВВВВВВ (ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “FFFFFFFFF” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жомашуй филиали ва “ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 26 февралда 3349-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга фаолиятини кенгайтириш мақсадида тикувчилик дастгохлари сотиб олиш учун жавобгарга 36 ой муддатга шундан имтиёзли даври 3 ойга, йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 50 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга шартноманинг 9.2-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 2 635 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарзини ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра 36 ой муддатга, йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 50 000 000 сўм кредит ажратилганлиги, бироқ жавобгар кредитни график асосида қайтармаганлигини, жавобгар даъво аризаси судга киритилганидан сўнг фоиз қарздорлигини қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 26 февралда тузилган 3349-сонли кредит шартномасига мувофиқ жавобгарга фаолиятини кенгайтириш мақсадида тикувчилик дастгохлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга шундан имтиёзли даври 3 ойга, йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 50 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.3 ва 2.6-бандига асосан жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар тўлаб бориши белгиланган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил 27 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 2 635 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарзи юзага келган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил юборган 932-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 2 635 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарзини ундириш талаблари асосли бўлган. Бироқ, жавобгар иш судда кўрилгунига қадар фоиз қарздорликнинг 1 400 000 сўм қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган 2025 йил 22 декабрдаги 50/1917-сонли маълумотномаси ва берган тушунтириши билан тасдиқланади. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакили тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгар томонидан фоиз қарздорлик қисман тўланганлиги, кредитни график асосида фоиз қарздорлигини қайтариш мажбурияти лозим даражада тўлиқ бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 1 235 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарзини ундириш талабларини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1 235 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарзи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 736, 744-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “FFFFFFFFF” АТБ фойдасига 5 615 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1 235 000 сўм муддати ўтган фоиздан бўлган қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев