Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15576 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY L K R R QL RI Ответчик / Подсудимый JIZZ X K N KS
Source ID 6757ff26-e880-430c-a217-e1d30d517577 Claim ID PDF Hash 599a40baa3ded9f4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 258 символов
4-1301-2504/15576-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 22 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Жиззах шаҳар прокуратурасининг даъвогар “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ манфаатида жавобгар “JIZZ X K N KS” МЧЖ ҳисобидан 24 450 161 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни прокуратура вакили М.Хайруллаев ва даъвогар вакили Д.Холматов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах шаҳар прокуратураси (кейинги ўринларда прокуратура деб юритилади) “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZ X K N KS” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 24 450 161 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кун ҳолатига мавжуд қарздорлик тўғрисидаги таққослаш далолатномасини тақдим қилиб, жавобгар ушбу кунгача қарздорликни тўламаганлигини маълум қилди ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг фикрлари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 январда 17903785-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни табақалаштирилган тариф бўйича амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6. бандига асосан, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўришича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига 24 450 161 сўм қийматдаги электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар тўловни амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 24 450 161 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш тўғрисида жавобгарга 2025 йил 20 ноябрда юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 24 450 161 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 12 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартнома 3.12. бандининг учинчи хатбошисида “ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим”, деб белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 12 000 000 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, суд пеня миқдорини камайтириб, 2 500 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунга асосан, суд ишни куриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 729 003,22 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 468-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “JIZZ X K N KS” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ фойдасига 24 450 161 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “JIZZ X K N KS” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 729 003,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов