Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10251 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e944927c-0d35-4dc9-a0c1-2b75d2e0ba67 Claim ID PDF Hash a21ce86bbd44f3be... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 22 декабрь 4-1505-2502/10251-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов, “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар– “JAHONGIR YUSU OV FAYZI” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун 2 542 637,57 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Риштон туман судлари биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JAHONGIR YUSU OV FAYZI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун 2 542 637,57 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма равишда эътирозлар билдирилмаган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларга кўра, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k r n si” акциядорлик жамиятининг Риштон туман электр таъминоти корхонаси билан жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлсада, лекин жавобгар шартноманнинг 3.6, 3.7, 3.12-бандлари талабларини бажармай, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган, натижада жавобгарнинг 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 2 542 637,57 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш юзасидан жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган, бироқ қарздорлик бартараф этилмаган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 542 637,57 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган. ФК 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг муддати ўтган, 2 542 637,57 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади, шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 2 542 637,57 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468, 470, 474-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 178, 179, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “JAHONGIR YUSU OV FAYZI” фермер хўжалиги ҳисобидан 2 542 637,57 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “JAHONGIR YUSU OV FAYZI” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақлидир. Судья Ш.Мирзаматов