← Назад
Решение #2830828 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПК | 32411 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
14 842 символов
4-1601-2501/16472-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Каримов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Иномов
Тафтиш инстанцияда
маърузачи судья А.Хоназаров
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья
А.Хоназаров
раислигида,
судьялар
Р.Мамажонова
ва
А.Мухиддиновлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, Фффнинг даъвогар АТБ “Қққ”
АЖнинг манфаатида, жавобгар- “Ввв” маъулияти чекланган жамияти ва
“ААА” АЖ Наманган филиали ҳисобидан солидар тартибда 100 000 000 сўм
асосий қарз, 6 777 000 сўм фоиз, 690 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори устидан “ААА” АЖ
томонидан берилган тафтиш шикоятини, даъвогар вакили Д.Рахматуллаев
(ишончнома асосида), “ААА” АЖ вакили О.Солиев(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, судлов
ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ффф даъвогар-АТБ “Қққ” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар-“Ввв” маъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ва “ААА” АЖ Наманган филиали ҳисобидан солидар
тартибда жами 100 000 000 сўм асосий қарз, 6 777 000 сўм фоиз, 690 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги
ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида “ААА” АЖ жалб қилинган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
1
жавобгар ва “ААА” АЖ ҳисобидан солидар тартибда 100 000 000 сўм асосий
қарз, 6 777 000 сўм фоиз қарздорлиги ундирилган.
“ААА” АЖ апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва даъво аризасининг “ААА” АЖ нисбатан билдирилган
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ишга
Марказий банкнинг Наманган вилоят бошқармасидан мутахассис жалб
қилинган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарорига асосан “ААА”
АЖ томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб,
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “ААА” АЖ томонидан тўланган 41 200 сўм
суд почта харажати, 1 074 670 сўм давлат божи унинг зиммасида қолдирилиб,
Олий суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини
ундириш белгиланган ҳамда Наманган вилоят прокуратурасига хусусий
ажрим чиқарилган.
Суд қарорларидан норози бўлган “ААА” АЖ, Наманган вилояти
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти
киритиб, унда Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
8 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги
қарорини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни ва
жавобгарни жавобгарликдан озод қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Бунга асос сифатида, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 746¹ -моддасига
мувофиқ кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредитор дастлаб
қарзнинг белгиланган муддатда қайтармаган қисмини ундириш учун судга
мурожаат қилиши, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини
муддатидан олдин қайтариш ҳақида талаб билан судга мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон “Судлар томонидан суғурта
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 13.3-бандига
мувофиқ низо келиб чиқса, суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган
суғурта товони миқдори суғурта шартномаси шартларига мувофиқ
аниқланиши белгиланганлиги, суғурта шартномасида кредит қарздорликни
муддатидан аввал суғурталовчидан ундириш масаласи назарда тутилмаган
бўлсада, биринчи инстанция суд ҳамда апелляция инстанцияси томонидан
2
ушбу ҳолатлар инобатга олинмасдан туриб, қарор қабул қилинганлиги ҳақида
важларни келтирилган.
Суд мажлисида “ААА” АЖ вакили шикоятда келтирилган важларини
такрорлаб ҳамда уни қўллаб-қувватлаб, қуйи судлар томонидан ФКнинг 746¹моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сон “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорининг талабларига риоя қилинмаганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорини ҳамда апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни,
даъвогарнинг даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили ёзма эътироз хатида келтирилган барча
важларини ўқиб эшитириб ҳамда уни қўллаб-қувватлаб, қўшимча жавобгарни
шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ҳамда апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган жавобгар, Ффф ва Марказий банк Наманган вилоят
бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш
шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг
ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш,
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
3
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар банк ва жавобгар ўртасида 2024 йил
8 октябрда тузилган 1980-сонли кредит шартномасига асосан йиллик марказий
банк қайта молиялаштириш ставкаси + 4 фоиз устама тўлаш шарти билан,
84 ой муддатга 100 000 000 сўм кредит ажратилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 8 октябрь кунги “Кредит
қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси тўғрисида”ги 347-сонли
шартнома тузилган.
Шартноманинг 10.1-бандида суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз
зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан бирга кредитнинг
суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида суғурта
қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши келишилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар тақдим этган маълумотга кўра 2025 йил 21 июль куни ҳолатига
жавобгарнинг 6 777 000 сўм фоиз қарздорлиги мавжуд.
Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда, даъвонинг жавобгар ва “ААА”
АЖ ҳисобидан солидар тартибда 100 000 000 сўм асосий қарз, 6 777 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиршини лозим топган.
Шунингдек, даъво аризасида 690 000 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 8.3-бандига кўра мажбуриятлар
бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун, кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 690 000 сўм пеня
ҳисобланган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвонинг пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни, пеняни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топган.
4
Апелляция судлов ҳайъати эса биринчи инстанция судининг ушбу
ҳулосаси билан келишиб судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Гарчи, шикоятда “ААА” АЖ биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси қарорини бекор қилишни сўрасада, тафтиш
инстанцияси судлов ҳайъати “ААА” АЖнинг тафтиш шикоятида ва вакилнинг
суд мажлисида шартномани лозим даражада бажармаганлиги ҳолатлари
шартномада назарда тутилмаганлигини, шартномани лозим даражада
бажарилмаганлиги ҳолати қандай холатларни англатишини қуйи судларга
тушунтира олмаганликларини важ қилиб келтирган бўлсада, судлов ҳайъати
суд мажлисида баён этилган важлари билан ҳам келишмайди.
Чунки, жавобгар томонидан банкга 100 000 000 сўм асосий қарз,
6 777 000 сўм фоиз қарзлари тўланмаганлиги, кредит шартномасида
белгиланган мажбуриятларга кўра мажбуриятларнинг бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлигини англатади.
Банк ва мижоз ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-бандида
қарз олувчи томонидан кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов
мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш банкнинг ҳуқуқи эканлигини белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг
3.1-бандида жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган
мажбуриятларнинг бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар)ни кредит
шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги
суғурта ҳодисаси ҳисобланаши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур суғурта шартномасининг 10.1-бандида суғурталовчи суғурта
қилдируви олдида солидар жавобгар бўлиши келишилган.
Бундан ташқари, ушбу суғурта шартномасининг 5.6-бандида суғурта
пули (товони) Суғурталовчи томонидан мазкур шартноманинг 5.1-5.4бандларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда суғурта қилдирувчига
тўлаб берилмаган тақдирда, суғурта пули (товони) амалдаги қонунчилик
талабларига асосан тегишли суднинг қарорига асосида мажбурий тартибда
ундирилиши белгиланган.
Қолаверса, “ААА” АЖ томонидан апелляция инстанциясида
билдирилган худди шу мазмундаги важлари апелляция инстанцияси суди
томонидан муҳокама қилиниб, ҳуқуқий баҳо берилган.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмида суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
5
ИПКнинг 32411-моддасига кўра учинчи қисмининг 1-бандига кўра,
тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли бўлиб, мазкур ҳолатда ажримни ва қарорни бекор қилишга
асослар мавжуд эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, тафтиш судлов ҳайъати “ААА”
АЖнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган 1 074 670 сўм давлат божи,
41 200 суд почта харажатини зиммасида қолдиришни, Олий суднинг
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 55-моддасини, ИПКнинг 118, 324, 324⁴, 324⁶, 324⁸, 324⁹,
32411-моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати
қарор қилади:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ААА” АЖ томонидан тўланган 1 074 670 сўм давлат божи ва 41 200
сўм суд почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“ААА”
АЖдан
Олий
суднинг
депозитига
103 000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“ААА” АЖ томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантиришсиз
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш
тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Хоназаров
ҳайъат аъзолари
Р.Мамажонова
А.Мухиддинов
6