Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/4448 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3defebe5-4f03-4611-b9af-c973039170ca Claim ID PDF Hash d0ee7521e5f5f890... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 11-моддаси онуни 11 law
онун 29-моддаси онун 29 law
аракатларида ФК 327-моддаси аракатларида ФК 327 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПКнинг 32411-моддаси ИПКнинг 32411 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/4448-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Каримов Кассация инстанциясида маърузачи судья Қ.Ходжаев Тафтиш инстанцияда маърузачи судья А.Хоназаров НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Хоназаров раислигида, судьялар Р.Мамажонова ва Ш.Тўхтабоевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ффф” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Қққнинг, жавобгар “Ввв” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 114 727 656,29 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори устидан даъвогар “Ффф” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Қққ томонидан берилган тафтиш шикоятини, даъвогар вакили А.Марценюк (ишончнома ва ордер асосида), жавобгарлар вакили А.Эгамбердиевларнинг иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ффф” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қққ (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар-“Ввв” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 114 727 656,29 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. 1 Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган. Даъвогар манфаатида палата кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори билан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 147 276,6 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат ундирилиб, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилиб, кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар манфаатида Палата тафтиш шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327, 335-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги, жавобгар 2024 йил 22 апрелга қадар тўловни амалга ошириши лозим бўлганлиги, ҳал қилув қарорида “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг маълумотига кўра шартнома 2023 йил 21 декабрда бекор қилиниб, 2024 йил 11 сентябрда тарафларнинг келишувига асосан тикланганлиги, “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти томонидан 2023 йил 21 декабрь куни жавобгар ҳисобидан 91 401 893,16 сўм жарима ушлаб қолиниб, даъвогарга тўлаб берилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, бу ҳолатда фақат даъвогарнинг ўзи айбдор бўлмаганлиги, 91 401 893,16 сўм жарима қайтарилганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси даъвогар томонидан тақдим этилганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни такрорлаб ҳамда уни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув қилинганлиги, шу келишувга асосан муддатдан олдин қарздорлик тўлаб берилганлиги, келишувга асосан пеня ва суд ҳаражтларидан даъвогар воз кечиши келишилганлиги, қуйи инстанция судлари томонидан қарорлар тўғри чиқарилганлигини билдириб, қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган Палата ва “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 4 декабрдаги 171645-сонли шартномага асосан, жавобгар шартнома давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўзининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) ҳисобварағига маблағларни ўтказиши, даъвогар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олгандан бошлаб етти иш куни ичида товарни етказиб беришига келишилган. Даъвогар томонидан 2 193 645 435,84 сўмлик товарлар 2024 йил 11 апрель кунги 8-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жавобгарга етказиб берилган. Ушбу ҳисобварақ-фактура 2024 йил 26 апрелда тарафлар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган. Жавобгар томонидан эса 2024 йил 11 сентябрь куни 0000156770-сонли тўлов топшириқномаси орқали 2 193 645 435,84 сўм тўлов амалга оширилган. Жавобгар томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгардан 142 кун учун жами 114 727 656,29 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Даъвогарнинг жавобгардан 2 193 645 435,84 сўм асосий қарз, 500 151 159,37 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси юзасидан 3 Наманган туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1601-2401/3989-сонли иш бўйича суднинг 2024 йил 12 сентябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида 2024 йил 9 сентябрда медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Ушбу медиатив келишувнинг 7-бандида, тарафлар ўртасида 2023 йил 4 декабрда 171645-сонли шартнома тузилганлиги, 2 193 645 435,84 сўм асосий қарзни жавобгар 2024 йил 9 октябргача тўлаб бериши, даъвогар эса 500 151 159,37 сўм пеня ва суд харажатларидан воз кечиши қайд этилган. Шундан сўнг жавобгар 2024 йил 11 сентябрда 0000156770-сонли тўлов топшириқномаси орқали даъвогарга 2 193 645 435,84 сўм асосий қарзини тўлаб берган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, медиация тарафлари ўз ўрталарида тузилган медиатив келишувни ушбу келишувда назарда тутилган тартибда ва муддатларда бажариши шарт. Ушбу қонун 29-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома бўйича вужудга келган қарздорлик шартномада белгиланган муддатда тўлаб берилмаган бўлсада, кейинчалик тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга асосан белгиланган муддат ичида жавобгар қарздорликни бартараф этганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган. Кассация судлов ҳайъати биринчи инстанция суди эса биринчи инстанция судининг ушбу ҳулосаси билан келишиб судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Гарчи, шикоятда даъвогар вакили биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси қарорни бекор қилишни сўрасада, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятида ва суд мажлисида баён қилган важлари билан келишмайди. Сабаби, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган, мазкур келишувнинг 7-бандида 2 193 645 435,84 сўм асосий қарзни жавобгар 2024 йил 9 октябргача тўлаб бериши, даъвогар эса 500 151 159,37 сўм пеня ва суд харажатларидан воз кечиши қайд этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1601-2401/3989сонли иш бўйича суднинг 2024 йил 12 сентябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида 2024 йил 9 сентябрда медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур келишув ва суднинг ажримига асосан жавобгар томонидан 2024 йил 11 сентябрда келишувда белгиланган муддатдан аввал даъвогарга 2 193 64 435,84 сўм асосий қарзини тўлаб берилган. Бундан ташқари, жавобгар томонининг ҳаракатларида ФК 327-моддасида белгиланган ҳолатлар мавжуд эмас, аксинча даъвогарнинг 4 ўзи медиатив келишув тузиш орқали жавобгар қарздорликни тўлаб беришига рози бўлган. Шунингдек, даъвогар томонидан кассация инстанциясида билдирилган худди шу мазмундаги важларига кассация инстанцияси суди томонидан муҳокама қилиниб, ҳуқуқий баҳо берилган. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмида суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПКнинг 32411-моддасига кўра учинчи қисмининг 1-бандига кўра, тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли бўлиб, мазкур ҳолатда ажримни ва қарорни бекор қилишга асослар мавжуд эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Баён этилганлардан келиб чиқиб, тафтиш судлов ҳайъати даъвогар манфаатида Палата томонидан берилган тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 147 276 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасини, ИПКнинг 118, 324, 324⁴, 324⁶, 324⁸, 324⁹, 32411-моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати қарор қилади: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ффф” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: республика бюджетига 1 147 276 сўм давлат божи; 5 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажати ундирилсин. Ижро варақаларии берилсин. “Ффф” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. “Ффф” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Қққ томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси А.Хоназаров ҳайъат аъзолари Р.Мамажонова Ш.Тўхтабоев 6