← Назад
Решение #2830854 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
19 379 символов
4-1802-2501/5038-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Эшмирзаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакили Н.Қамбаралиев
(ишончнома асосида), “ i-S ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
А.Мансуров ва унинг вакили А.Мамараимовнинг (ишончнома асосида)
иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 августдаги
ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарорига нисбатан
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан “ i-S ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган
тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни видеоконференцалоқа режими орқали
вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ i-S ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.057.000.000
сўм компенсация тўлови ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси”
давлат муассасаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг 2025 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб,
жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги
ҳисоб рақамига 1.540.388.000 сўм компенсация тўлови ва суд харажатларини
ундириш белгиланган.
Мазкур қарорларга нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар манфаатида тафтиш тартибида
2
шикоят келтириб, унда ушбу суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида судлар томонидан иш учун муҳим далилларга баҳо
берилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, чиқинди
тўловлари жисмоний шахс ҳисобидан ундириши лозимлиги, чиқинди полигони
беғараз фойдаланишга берилганлиги, унга жойлаштирилган чиқинди учун
компенсация тўловини тўлаш мажбурияти олинмаганлиги, шартномада чиқинди
учун давлатга компенсация тўлаш ҳақида келишув йўқлиги тўғрисида важлар
кўрсатилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси тафтиш шикоятини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган “Чиқинди полигонларини
бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ва Қашқадарё
вилоят ҳокимлиги вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юртилади) 324-моддасининг биринчи қисмида тафтиш
тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг
127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис судлов ҳайъати Палата ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз
ишни кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакили тафтиш
шикоятидаги важларни қувватлаб ва такрорлаб, шикоятни тўлиқ
қаноатлантиришни маълум қилиб, қуйи инстанцияси судларининг қарорларини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятда
келтирилган важларга нисбатан эътироз билдириб, унинг асоссиз эканлигини,
қонун ҳужжатларига асосан йиғим тўланиши лозимлигини баён этиб, тафтиш
шикояти рад этиб, қуйи суд қарорларини ўз кучида қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда
қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
3
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар давлат шериги - Қашқадарё вилоят
ҳокимлиги, давлат шериги - даъвогар ва хусусий шерик - жавобгар ўртасида
“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2022 йил
15 апрелда 31-сонли битим тузилган.
Ушбу битимга кўра, Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК (Китоб туман
филиали) ҳисобидаги маиший чиқинди полигонини чиқиндиларни саралаш ва
қайта ишлаш технологияларини жорий қилиш шарти билан 2032 йил
30 апрелгача бўлган муддатга хусусий шерикка беғараз фойдаланишга бериш,
хусусий шерик ўзига бириктириб берилган ҳудудда қонун ҳужжатларида ва
ушбу битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни
амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш,
фойдаланишга берилган чиқинди полигонларида давлат хусусий-шериклик
битимида белгиланган муддатларда чиқинди саралаш ва қайта ишлаш
технологияларини ўрнатиб ишга тушириш ва бошқа мажбуриятларни ўз
зиммасига олган.
Шунингдек, 2022 йил 10 августда давлат шериги - Қашқадарё вилоят
ҳокимлиги, давлат шериги - даъвогар ва хусусий шерик - жавобгар ўртасида
“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 43-сонли битим
тузилган.
Ушбу битимга кўра, давлат шериги - давлат ҳокимияти органи томонидан
туман (шаҳар) ҳудудини маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш учун хусусий шерикка 10 йил муддатга
бириктирилган, хусусий шерик эса ўзига бириктириб берилган ҳудудда қонун
ҳужжатларида ва ушбу битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатиш
фаолиятини амалга ошириш, фойдаланишга берилган чиқинди полигонларида
давлат хусусий-шериклик битимида белгиланган муддатларда чиқинди саралаш
ва қайта ишлаш технологияларини ўрнатиб ишга тушириш ва бошқа
мажбуриятларни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг 2025 йил 19 февралдаги 36-960-958-сонли хати ва даъвогарнинг
2025 йил 19 февралдаги “Хўжалик юритувчи субъект фаолиятида текшириш
ўтказиш тўғрисида”ги 24-сонли буйруғига асосан, жавобгар томонидан
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан
оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив ҳужжатлари талаблари ижросини
таъминлаш юзасидан текширув ўтказилиб, бу ҳақда 2025 йил 6 мартда
далолатнома тузилган.
Текширув натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф муҳитни муҳофаза
4
қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан 2.057.000.000 сўм компенсация
тўловлари ҳисобланган.
Даъвогарнинг текширув натижасига кўра ҳисобланган 2.057.000.000 сўм
компенсация тўловларини тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу кўра даъвогар судга даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда
жавобгардан 2.057.000.000 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги,
“Экологик назорат тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунлар талаблари
корхонага қарашли Китоб тумани, Қайнар МФЙда жойлашган марказий чиқинди
полигонида чиқиндиларни тегишли рухсатномасиз жойлаштирилганлиги
натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 202-сон қарорига илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлиги
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг 5-иловасига жавобгар томонидан тақдим этилган
маълумотга кўра, 2023-2024 йиллар давомида жавобгар томонидан Китоб тумани
аҳолисидан ҳосил бўлган маиший чиқиндилар йиллар кесимида 2023 йилда
13 848,5 тонна, 2024 йилда 14 000,0 тонна, 2025 йил январь-февраль ойларида
2350,0 тонна, Шаҳрисабз шаҳрида 2023 йилда 13 565,2 тонна, 2024 йилда
13 608,0 тонна, 2025 йил январь-февраль ойларида 2216,8 тонна, Шаҳрисабз
туманида 2023 йилда 13662,8 тонна, 2024 йилда 13826,0 тонна, 2025 йил январьфевраль ойларида 2315,9 тонна маиший чиқиндилар олиниб, полигон ҳудудига
жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 202-сон қарорига
1-илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида” Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)нинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб
ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик
шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация
тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи
жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловчи субъектлар ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 6-бандига кўра, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча
чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва
лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I - IV тоифаларига мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга асосан
5
белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни
ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни
жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик
нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Низомнинг 11-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектларда атроф
табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва
чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд
бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда,
Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари
ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун
20 (йигирма), III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун
10 (ун) шартли коэффициентлар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорига 1-иловага мувофиқ
жавобгарнинг фаолияти атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб
(юқори даражада хавфли) фаолият турига киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 202-сон қарорига
1-илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 5, 6, 11-бандлари
талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгарга 2023-2024 йиллар ва 2025 йил
январь-февраль ойлари учун жами 2.057.000.000 сўм компенсация кўлланилган.
“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларни
экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги
ПФ-5-сон Фармонининг 10-илова 15-бандига кўра, давлат хусусий шериклик
лойиҳалари доирасида хусусий шерикларга вақтинчалик беғараз фойдаланишга
берилган қаттиқ маиший чиқинди полигонларни ҳамда қурилиш чиқинди
полигонларини экология вазирлиги ҳузуридаги дирекцияга ўтказиш
белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда жавобгар ва “Чиқинди полигонларини
бошқариш дирекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси” давлат
муассасаси ўртасида 2024 йил 1 сентябрь ва 2025 йил 3 январда 6-сонли
шартномалар тузилган бўлиб, унга кўра “Чиқинди полигонларини бошқариш
дирекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси” давлат муассасаси чиқинди
полигонларига кириш, қабул қилиш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш,
жавобгар эса олдиндан ҳақ тўлаб бериш эвазига қаттиқ маиший ва суюқ
чиқиндиларни топшириш мажбуриятини зиммасига олган.
Мазкур ҳолатда 2024 йил сентябрдан бошлаб чиқиндиларни
жойлаштиришга оид мажбуриятни “Чиқинди полигонларини бошқариш
дирекцияси” давлат муассасаси ўз зиммасига олганлиги даъвогарнинг
жавобгардан 2024 йил сентябрдан 2025 йилнинг январь-февраль ойлари учун
компенсация тўловларини ундириш ҳақидаги талаби асоссиз ҳисобланган.
6
Шунингдек, Низомнинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар (кейинги
ўринларда - бюджет ташкилотлари) ҳамда “Чиқинди полигонларини бошқариш
дирекцияси” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирганлиги учун
компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланмайди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакилининг тушунтириши ва ҳамда даъвогар
томонидан тақдим этилган 2025 йил 31 июлдаги 01-2/3067-сонли
маълумотномага кўра, 2023 йил ва 2024 йил сентябрь ойига қадар ҳисобланган
компенсация миқдори 1.540.388.000 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан 2024 йил сентябрь,
2025 йилнинг январь-февраль ойлари учун компенсация тўлови асоссиз
ҳисобланганлиги учун қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага
келган бўлсада, бироқ ундирилиши лозим бўлган суммани Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисоб рақамига ундирмасдан
хатоликка йўл қўйган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида
асосли хулоса келган.
Сабаби, Низомнинг 29-бандида компенсация тўловлари компенсация
тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли
транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳит
муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
жамғармасига ўтказилиши белгиланган.
Компенсация тўлови жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисоб-рақамига ундирилади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги,
74-моддасига мувофиқ эса, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Шу боис, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган
важлар билан келишмайди ҳамда уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
7
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари
томонидан қарорлар қабул қилишда моддий ва процессуал қонун нормаларини
тўғри қўллаганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати қуйи биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан
тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга
олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, шунингдек, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 15.403.880 сўм давлат божи ундиришни, иш
видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқилганлиги учун жавобгардан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм
суд харажати ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 августдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарори
ўзгаришсиз, тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“ i-S ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41.200 сўм
почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
“ i-S ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
республика бюджетига 15.403.880 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарор бўйича ижро варақалари берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Д.Рахимов