Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1827 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 858b8b84-75ee-4e62-aaae-dba47cfbe689 Claim ID PDF Hash 7d085418eb7f001a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 47-моддаси аролик Кодекси 47 code_article
илмаслик ИПК 154- моддаси илмаслик ИПК 154 law
ИПКнинг 154-моддаси ИПКнинг 154 law
тисодий процессуал кодекси 154-моддаси тисодий процессуал кодекси 154 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1827-сонли иш Судья: И.Х.Жураев АЖРИМ (даъво аризани қабул қилишни рад қилиш хақида) Хўжаобод тумани 2025 йил 18 декабрь Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Х.Жураев, даъвогар –Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Булоқбоши туман бўлимининг жавобгар – “Абдумутал ота боғи” фермер хўжалиги раҳбари Жўрабоев Акрамжон томонидан Булоқбоши тумани Улуғнор массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 2549-контуридаги экин ер майдонининг 3,0 гектар қисмига рухсатсиз қилинган балиқ ховузини жавобгар ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини асл ҳолатига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова килинган хужжатларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Булоқбоши туман бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Абдумутал ота боғи” фермер хўжалиги раҳбари Жўрабоев Акрамжон томонидан Булоқбоши тумани Улуғнор массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 2549контуридаги экин ер майдонининг 3,0 гектар қисмига рухсатсиз қилинган балиқ ховузини жавобгар ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини асл ҳолатига қайтаришни сўраган. Даъво аризани ўрганиб чиқилганида, судга Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси номидан ўзи эмас балки Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Булоқбоши туман бўлими номидан судга даъво аризаси киритилганлиги аниқланди. Ваҳоланки, Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Булоқбоши туман бўлими юридик шахс мақомига эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 47-моддасига асосан, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорини ўнинчи қисмига биноан, судлар назарда тутишлари керакки, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланади. Шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади. Агар юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 154- моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Зотан, ИПКнинг 154-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан низо судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризани қабул қилишни рад этади. Суд, келгусида даъво аризага даъвогар сифатида Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармасини кўрсатиб, ишончли вакили деб филиал раҳбари имзолаши ва даъво аризага ишончномани илова қилган ҳолда тақдим этиши ёки Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси раҳбари имзолаган ҳолда даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкин. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 47- моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 154-моддаси биринчи қисми 1-банди, 195-196моддасини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Булоқбоши туман бўлимининг 2025 йил 25 сентябрь кунги 411-04-сонли даъво аризасини қабул қилиш рад этилсин. Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Булоқбоши туман бўлими томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Келгусида даъво аризага даъвогар сифатида Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармасини кўрсатиб, ишончли вакили деб филиал раҳбари имзолаши ва даъво аризага ишончномани илова қилган ҳолда тақдим этиши ёки Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси раҳбари имзолаган ҳолда даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкинлиги тушунтирилсин. Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шу суд орқали белгиланган муддатда ва тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Х.Жураев