Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/10072 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududi l ktr tarm qlari Ответчик / Подсудимый BOYSUN K MOL GRO
Source ID c04f8655-46e7-4508-a1d7-3db566a0a288 Claim ID PDF Hash ffab2f63051c5aa8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
мазкур кодекснинг 468-моддаси мазкур кодекс 468 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 643 символов
4-1901-2504/10072-сонли иш тел: (+99876) 228-40-01 (75573), -mail: i.t rmiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 19 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Куватов (21.10.2025 йилдаги 39-55/35-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “Hududi l ktr tarm qlari” АЖнинг жавобгар “BOYSUN K MOL GRO” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Hududi l ktr tarm qlari” АЖ (бундан буён матнда даъвогар) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “BOYSUN K MOL GRO” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар) ҳисобидан электр энергиясидан вужудга келган 231 959 296 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 171 901 711 сўм ҳисобланган пеняни ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар юзага келган қарздорликни бартараф этмаганлигини билдириб, суддан уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафнинг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 03.01.2025 йилда “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш тўғрисида”ги шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 3.6-бандига асосан электр энергияси истеъмолчиларга (трикотаж ва тикув-тўқимачилик корхоналаридан ташқари) 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга (электр энергияси алоҳида етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно) нисбатан электр тармоқларидан узишигача бўлган чоралар кўрилади. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияни етказиб бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга йўлланган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномага асосан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Шу билан бирга, даъвогар томонидан 21.112025 йилда истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш ҳақидаги 000013-сонли далолатномага биноан жавобгар тармоқдан узилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 18.11.2025 йилда юборилган 39/55-667-сонли юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда - ФК) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, мазкур кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабидап электр энергиясидан фойдаланилганлиги натижасида шартнома бўйича тўлов кечиктирилганлиги учун 171 901 711 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 25785257 сўмгача камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасини биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 231959296 сўм асосий қарз ва 25785257 сўм пеня ундиришни, жавобгардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 8077221 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қарор қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “BOYSUN K MOL GRO” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "Hududi еl ktr tarm qlari" акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 231959296 сўм асосий қарз ва 25785257 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “BOYSUN K MOL GRO” фермер хўжалиги ҳисобидан: - республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 8 077 221 сўм давлат божи; Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов