← Назад
Решение #2830926 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 536 символов
4-2003-2502/4032-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 19 декабрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья
ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, Ғиждувон туман прокурори катта
ёрдамчиси Д.Муҳаммадиев, даъвогар вакили Б.Қаҳҳоров (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Ғиждувон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига
нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 10 июндаги пудрат шартномаси ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли унинг ҳақиқий эмаслигини оқибатларини
қўллаб, 207 188 185 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, жавобгар Ғиждувон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган
2024 йил 10 июндаги пудрат шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли
унинг ҳақиқий эмаслигини оқибатларини қўллаб, 207 188 185 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилояти иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси, Бухоро
вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда жавобгар вакили иштирокини
таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси, Бухоро вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
ўтказилган назорат ўлчов хулосаси билан келишишини билдириб, даъво
талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни такрорлаб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қисман қаноатлантириш
тўғрисида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар
(буюртмачи) ўртасида 2024 йил 10 июнда пудрат шартномаси тузилган.
Шартнома Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
ғазначилик ахборот тизимида рўйхатга олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, пудратчи (даъвогар)
буюртмачи (жавобгар)нинг топшириғи ва лойиҳа смета ҳужжатларига асосан
Бухоро вилояти, Ғиждувон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг
65-сон ДМТТошхона биносини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш,
буюртмачи эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳамда тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан
жавобгарнинг топшириғига асосан жами 207 188 185 сўмлик қурилиш-пудрат
ишлари бажарилган. Ўз навбатида бажарилган ишлар жавобгар томонидан бирорбир эътирозларсиз белгиланган тартибда тегишли форма ва далолатномалар
асосида қабул қилиб олинган.
Шу билан бирга бажарилган ишлар қийматига аниқлик киритиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорат инспекцияси Бухоро
вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан назорат ўлчови ўтказилган ва
бунинг натижасида даъвогар томонидан жавобгарга тегишли ДМТТни мукаммал
таъмирлаш учун 143 209 543 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган. Яъни,
бажарилган иш қийматида тафовут аниқланган ҳамда бу ҳақда белгиланган
тартибда мутахассис хулосаси расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
19-моддасининг бешинчи қисмига кўра давлат буюртмачиси:
давлат харидларини режалаштириши;
ушбу Қонунга мувофиқ харид қилиш тартиб-таомили турини танлаш
тўғрисида қарор қабул қилиши;
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларини амалга ошириши;
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни қонунчиликда белгиланган
тартибда ва муддатларда махсус ахборот порталига жойлаштириши;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг товарлар (ишлар,
хизматлар) ва давлат харидларининг тартиб-таомиллари билан боғлиқ сўровлари
бўйича уларга қонунчиликка мувофиқ тушунтиришлар бериши;
харид қилиш тартиб-таомилларининг ғолиб деб топилган иштирокчилари
билан шартномалар тузиши, шунингдек уларнинг ижро этилишини таъминлаши;
давлат харидларини амалга оширишда аффилланганлик тўғрисидаги
ахборотни тақдим этиши;
бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган
тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг
электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.
Бироқ, жавобгар давлат буюртмачиси — яъни, давлат харидларини амалга
оширувчи юридик шахс ҳисобланса-да, “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид равишда пудрат ишларини
бажариш бўйича даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаган.
Яъни, Ғиждувон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими
бажариладиган ишларнинг молиялаштириш манбалари ва миқдорлари
мавжудлигини тасдиқламасдан, бу ҳақдаги маълумотларни махсус ахборот
порталига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирмасдан,
давлат харидларининг очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик,
коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда манфаатлар тўқнашуви принципларига
амал қилмасдан маҳсулот етказиб бериш юзасидан харид қилиш тартибтаомилларининг ғолиб деб топилган иштирокчилари билан шартнома тузиши
лозим бўлса-да, Қонуннинг ушбу талабларига риоя қилмаган ҳолда жавобгар
билан ўзаро келишувга эришган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қурилиш
пудрат шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалаллари ҳақида” (бундан буён матнда
Пленум деб юритилади) 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори 4-бандининг
биринчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, агар қонун ҳужжатларида
қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб
берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида
тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган
бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
ФК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар қўлланилади.
Қайд этилганлардан кўринади-ки, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига
зид равишда тузилган. Бу эса ушбу шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини
тасдиқлайди.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 22-банди ва 24-бандининг биринчи ва иккинчи
хатбошиларида берилган тушунтиришга кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилганидан
кейин ҳам, бундай қарор мавжуд бўлмаганда ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай
қарор мавжуд бўлмаганда, судлар битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллашни қарорнинг асослантирувчи қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
факти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари билан асослаб беришлари лозим.
ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб
бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, олинган нарсани аслича қайтариб
бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш
ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш
вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки
хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади.
Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғиждувон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 майдаги 4-2003-2501/3228-сонли
ҳал қилув қарорига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги ҳамда даъвогар ушбу
битим бўйича жавобгарнинг топшириғига асосан 143 209 543 сўмлик қурилишпудрат ишларини бажарганлиги иш ҳужжатлари ҳамда тарафлар вакилларининг
кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шунга кўра суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тараф вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб,
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72, 118, 176, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 10 июндаги пудрат шартномаси ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
қўлланилсин.
Жавобгар Ғиждувон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
даъвогар “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 143 209 543 сўм бажарилган ишлар қиймати ва даъво тақдим этишда
тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда 1 432 095 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 639 787 сўм давлат божи даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов