← Назад
Решение #2830929 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1659-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 19 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, судья
ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти вакили Ж.Хайдаров (2025 йил 9 январдаги 63-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Серсув канал” масъулияти
чекланган жамиятидан 14 896 282 сўм асосий қарз ва 7 448 141 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Фориш туман иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Серсув канал” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 14 896 282 сўм асосий қарз ва
7 448 141 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан асосий қарздорлик
даъво аризаси судга тақдим қилингандан кейин тўлиқ тўлаганлигини билдириб,
даъвонинг пеня ундириш қисмини қонуний ҳал этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 1 январда 17913467-сонли улгуржи (бюджет) истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан “Таъминотчи” корхона
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг IV бўлимида томонларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.2-бандига кўра
“Истеъмолчи”, яъни жавобгар фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Аммо, юқоридаги қонун нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар, энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
бориш мажбуриятини олган бўлса-да, фойдаланилган электр энергияси учун
тўловни ўз вақтида амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартнома
шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 14 896 282 сўмлик электр
энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган
2025 йил 1 ноябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма
далолатномасида ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган
электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган.
Суд, жавобгар томонидан қарздорлик даъво аризаси судга тақдим
қилингандан кейин тўланганлиги сабабли, даъвонинг 14 896 282 сўм асосий
қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъво талабида жавобгардан 7 448 141 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат
қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек
жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб жавобгардан 1 117 221 сўм
пеняни ундиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгардан 1 117 221 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, даъвонинг қолган талабини қаноатлантиришни рад
этишни, жавобгардан Республика бюджетига 446 888 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333, 468-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар «Серсув канал” масъулияти чекланган жамиятидан 1 117 221 сўм
пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Серсув канал” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 446 888 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов
4-1305-2501/1659-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фориш тумани
2025 йил 19 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, судья
ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти вакили Ж.Хайдаров (2025 йил 9 январдаги 63-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Серсув канал” масъулияти
чекланган жамиятидан 14 896 282 сўм асосий қарз ва 7 448 141 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Фориш туман иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўз.Р. ФКнинг 236,
333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар «Серсув канал” масъулияти чекланган жамиятидан 1 117 221 сўм
пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Серсув канал” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 446 888 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов