← Назад
Решение #2830934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15494-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 19 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*****» АЖнинг жавобгар *****дан
даъвогар «*****» АЖ фойдасига 19.770.993 сўм асосий қарзни, 385.483 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах шахар прокурори ёрдамчиси
М.Хайруллаев, даъвогарнинг вакили фффффффф (ишончномага асосан) иштирокида,
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
«*****» АЖ(кейинги ўринларда-даъвогра деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, *****(кейинги ўринлардажавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ етказиб
бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилган, бироқ жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 1 ноябр
ҳолатига 19.770.993 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бўлимига асосан етказиб
берилган таббий газ ҳақини ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилганлиги,
шартноманинг шу бандига асосланиб 385.483 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 19.770.993 сўм асосий қарзни ва 385.483 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Жиззах вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси жалб
этилган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар истеъмол қилган
табиий газ ҳақини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурор ёрдамчиси даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида ўз фикрини билдирди.
Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
«Даъвогар» (Етказиб берувчи) ва «Жавобгар» (Истеъмолчи) ўртасида табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали
Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи эса
истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври
бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг
1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг 100 фоиз суммасини
олдиндан тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнмоа ғазначилик бўлимидан 2025 йил 30 январда 2652-сон билан
рўйхатдан ўтган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий газ
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва
тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим.
Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби
қилинган ва 2025 йил ноябр ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилган табиий газдан муддати
ўтган қарздорлиги 19.770.993 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан етказиб берилган
табиий газ ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Жавобгар даъво талабидаги истеъмол қилинган табиий газ ҳақини суд муҳокамасига
қадар ҳам тўлаб бермаган ва бу ҳақда даъвогар судга маълумотнома тақдим этди.
Шу сабабли суд даъво аризасининг асосий қарз ундириш қисми қаноатлантирилиши
лозим.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда
неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод
қилмайди.
Шартноманинг 8-бўлимига асосан етказиб берилган табиий газ ҳақини ўз вақтида
тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 2024 йил
ноябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 19.770.993 сўм қарздорликни тўлови
кечиктирилганлиги учун 385.483 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби
тўғрисидаги маълумот даъво аризада кўрсатилган ва пенянинг ҳисоб-китоби тўғри амалга
оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
19.770.993 сўм асосий қарзни, 385.483 сўм пеня ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****дан даъвогар «*****» АЖ фойдасига 19.770.993 сўм асосий қарз,
385.483 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар *****дан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов