← Назад
Решение #2830956 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 238 | — | code_article | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| бандига асосан ФК | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7672-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Ибрагимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар
Н.Хўжақулов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Г.Азимованинг котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
14 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “EKO Н YO ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев,
жавобгар таъсисчиси Б.Рўзиев (шахсий маълумотнома асосида), вакиллари
Б.Тошев, О.Исломов, Н.Оролов (ишончнома асосида), даъвогар Қашқадарё
вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш
бошқармаси вакиллари Б.Вохидов, Б.Темиров (ишончнома асосида), учинчи
шахс Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш
агентлиги вакили У.Бердимуродов (ишончнома асосида)лар иштирокида
видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Қашқадарё вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр
иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси жавобгар “EKO Н YO ”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахслар Қашқадарё вилоят
ҳокимлиги,
Чиқиндиларни
бошқариш
ва
циркуляр
иқтисодиётни
ривожлантириш агентлиги ва “Тоза ҳудуд” давлат муассасасига нисбатан судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, 2 012 001 370 сўм асосий қарз, 895 983 185
сўм пеня ва суд харажатларини ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил 1 августдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш давлат-хусусий шерикчилик
тўғрисида”ги 45-сонли битимни ва 2025 йил 30 июндаги 2-сонли қўшимча
келишувни бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Чиқиндиларни бошқариш
ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда “Тоза ҳудуд”
давлат муассасаси жалб этилган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган
апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
2
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги,
далиллар текширилмаганлиги, қарздорлик асосли ҳисобланмаганлиги,
шартнома шартлари нотўғри талқин қилинганлиги, даъвогар шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, ушбу ҳолатлар инобатга
олинмаганлиги, ижарага берилган махсус техникалардан фойдаланиш
имконияти бўлмаганлиги, аукцион савдога чиқарилганлиги, тўловлар ҳисоб
рақамларда тўлиқ акс этмаганлиги, иш бир томонлама кўрилганлиги, шартнома
шартлари жавобгар томонидан жиддий равишда бузилмаганлиги, битимлар
асоссиз равишда бекор қилинганлиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, даъвогар шартнома
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлигини, техникаларни лозим даражада
топширмаганлигини,
махсус
техникалардан
фойдаланиш
имкони
бўлмаганлигини, шартнома мажбуриятлари узайтирилганлигини, шартнома ва
қўшимча келишувларни бекор қилиш ҳақида шартнома иштирокчиларига
таклиф юборилмаганлигини, бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан хат
берилганлигини, қарздорлик ҳисоб-китоби ҳам асослантирилмаганлигини,
жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарганлигини баён қилиб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган
важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи
инстанция суди шартнома шартлари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қонун
ҳужжатлари нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли қарор қабул
қилганлигини, қарздорлик аниқ ҳисоб-китоб қилинганлигини, 4 техника
жавобгарга топширилмаганлигини, шартнома мажбуриятларини жавобгар
жиддий равишда бузганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси учинчи
шахсларга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун
ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
3
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (давлат шериги), Қашқадарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (давлат
шериги), “EKO
YO ” масъулияти чекланган жамияти (хусусий шерик)
ўртасида 2022 йил 1 августда 45-сонли “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш бўйича Давлатхусусий шериклик тўғрисида”ги битим тузилган.
Мазкур давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга 2025 йил
30 июнда 2-сонли Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (давлат шериги), Қашқадарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (ҳуқуқ ва
мажбуриятни топширувчи давлат шериги), Қашқадарё вилояти чиқиндиларни
бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси давлат
муассасаси (ҳуқуқ ва мажбуриятни ўз зиммасига қабул қилувчи давлат
шериги), “EKO
YO ” масъулияти чекланган жамияти (хусусий шерик)
томонидан қўшимча келишув расмийлаштирилган.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг 45-сонли битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2-сонли қўшимча келишувга асосан Қашқадарё вилояти чиқиндиларни
бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасига ўтган.
Асосий битим ва 2-сонли қўшимча келишувнинг 2.1-бандига асосан
давлат шериги давлат ҳокимияти органи томонидан туман (шаҳар) ҳудудини
маиший чиқиндилар билан билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
хизмат кўрсатиш учун хусусий шерикка 10 йил муддатга (1-иловага мувофиқ)
бириктириш;
Хусусий шерик томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақини қонун
ҳужжатларига мувофиқ марказлашган тартибда, тўланишини таъминлаш.
б) Давлат шериги - экология органи томонидан маиший чикиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун давлат мулки транспорт воситаларини хусусий шерик томонидан бўлиб тўлаш тартибида
сотиб олиши шарти билан хусусий шерикка 10 йил муддатга фойдаланиш учун
бериш; маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат
кўрсатиш учун хусусий шерикка давлат мулкини 10 йил муддатга беғараз
фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олган.
Мазкур битимлар бўйича хусусий шерик томонидан ўзига бириктириб
берилган ҳудудда қонун ҳужжатларида ва ушбу битимда белгиланган тартибда
маиший чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида
хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳамда аҳолини ушбу
хизматлар билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш;
ДХШ лойиҳасига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат
кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириши лозим бўлган.
4
Шунга асосан маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш
фаолиятини амалга ошириш учун хусусий шерикка битимнинг 1-иловасига
мувофиқ Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудидан 58 та маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудуди бириктирилган.
Битимнинг 2-а иловасига асосан 17 дона транспорт воситалари 10 йил
муддатга бўлиб тўлаш шарти билан 10 йил муддатга беғараз жавобгарга
топширилган.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.6-бандида 2022 йил 1 августдан
бошлаб битимга мувофиқ унга бириктирилган ҳудудда қонун ҳужжатларида ва
битимда белгиланган тартибда маиший чикиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб
кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришиш, ўзига бириктирилган ҳудудда
аҳолини чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан
қамраб олиш даражасини 2022 йил якунига қадар 100 фоизга етказиш,
битимнинг 2-б иловаси бўйича тўловларни ойма-ой тўлаб борилишини
таъминлаш, ДХШ лойиҳасига мувофиқ 8 680 000 000 сўм миқдоридаги
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши ва бошқа мажбуриятлари назарда
тутилган.
Қўшимча келишувнинг 6.1-бандида битимнинг 10.1-банди иккинчи
хатбошиси янги таҳрирда баён қилиниши белгиланган бўлиб, унга мувофиқ,
давлат мулки – транспорт воситалари мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б”
иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 йил муддатга,
бир йиллик имтиёзли давр билан (бунда 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон
Фармонига асосан бир йил муддатда) сотиб олиш шарти асосида хусусий
шерикка фойдаланишга берилади.
Жавобгар томонидан топширилган махсус техникалар учун 2025 йил
1 август ҳолатига 1 775 966 370 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Қўшимча келишувнинг 2-“в” иловасига мувофиқ жавобгар 2025 йил
1 августга қадар 236 035 000 сўм қарздорликни тўлаб бериши лозим бўлсада,
тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг даъво талаби бўйича низони судгача ҳал қилиш юзасидан
юборган талабномалари ва таклифлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар ва учинчи шахсларга нисбатан судга
даъво ариэза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини
тўғри қўллаган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида
асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
5
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 9.1-бандида битимнинг шартлари
бажарилишини таъминлаш усуллари келтириб ўтилган ўтилган бўлиб, б) кичик
бандида ушбу битим хусусий шерик ташаббуси билан ёки ушбу битимнинг
8.3-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда ёхуд хусусий шерик
айби билан муддатидан олдин бекор қилинганда, битим бекор қилинганидан
сўнг 5 иш куни мобайнида хусусий шерикка фойдаланишга берилган давлат
мулкини давлат шеригига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда,
топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида топшириш (қайтариш),
бунда транспорт воситаларини бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиш
суммаларининг ундирилган қисми хусусий шерикка қайтариб берилмаслиги
қайд этилган.
Бундан ташқари, қўшимча келишувнинг 3.1-бандида битимнинг 4.2-банди
ўнинчи хатбошиси ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошисига ўзгартиришлар
киритилиб, унга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб
кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи,
абонентларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувнинг
иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик
хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча келишувнинг 2-“в”
иловасига мувофиқ тўлов график асосида ундирилишига келишилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномага асосан график бўйича тўловлар
амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 1 август ҳолатида қўшимча
келишувнинг 2-“в” иловасига мувофиқ тўлов графиги бўйича 236 035 000 сўм
қарздорлик қопланмасдан қолган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорлик ундириш
қисмини қисман (1 823 866 370 – 114 900 000) 1 708 966 370 сўм + 236 035 000
сўм, жами 1 945 001 370 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабида кўрсатилган пеня
миқдорини ўз ваколати доирасида ва жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга
олиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Тарафлар ўртасида тузиилган қўшимча келишувнинг 5.1-бандида хусусий
шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б” иловасида белгиланган
6
муддатларда ва миқдорда тўловларни (ҚҚС билан) тўламаганлиги ва улар
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар вужудга келганда хусусий шерик
давлат шеригига кечиктирилган тўловларнинг ҳар бир куни учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган
шартнома мажбуриятлари ва унинг жавобгар томонидан бажарилиши
даражасини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, даъво талабининг асосий
битим ва унга асосан тузилган қўшимча келишувни бекор қилиш ҳақида ҳам
асосли хулосага келган.
Сабаби, битим бўйича хусусий шерик - жавобгар ўзига бириктириб
берилган ҳудудда қонун ҳужжатларида ва ушбу битимда белгиланган тартибда
маиший чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида
хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳамда аҳолини ушбу
хизматлар билан қамров даражасини 100 фоизга етказиши, давлат хусусий
шериклик лойиҳасига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат
кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш, махсус транспорт воситалари ва
техникаларини G S навигаторлар билан тўлик жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз
ишлашини таъминлаши, шунингдек давлат шеригига махсус транспорт
воситалари ва техникалари ҳаракатини онлайн режимда назорат қилиш
имконини яратиш, ҳар бир чиқинди полигонини камида 3 та видео кузатув
воситалари билан жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, давлат
шеригига махсус ўз фойдаланишидаги чиқинди полигонларини онлайн
режимда назорат қилиш имконини яратиш, маиший чиқиндилар билан боғлик
ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар учун жисмоний ва юридик
шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг
даъвогар томонидан яратилган ягона электрон тизимига уланиш, давлат
хусусий шериклик битимида кўрсатилган муддатларда белгиланган ва рухсат
7
этилган жойларда чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш технологияларини
ўрнатиб, ишга тушириш мажбуриятларини олган.
Битимнинг 2.2-бандига кўра жавобгар томонидан ўзига бириктирилган
ҳудуд Қарши тумани ҳудудида ушбу битимда белгиланган тартибда маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
фаолиятини амалга ошириш белгиланган.
Битимнинг 4.6-бандига мувофиқ жавобгар давлат хусусий шериклик
лойиҳасига мувофиқ 8 680 000 000 сўм миқдорида инвестиция лойиҳаларини
амалга ошириш, шу жумладан чиқинди ташувчи техника мусоровоз (ISUZU)
7 м.куб 8 дона, 4 840 000 000 сўмлик 2023 йил 1 декабрга қадар, чиқиндиларни
саралаш линияси (қуввати 100 минг тонна йилига) ва саралаш заводи учун
маъмурий маиший бино қуриш 1 дона 1 550 000 000 сўмлик 2023 йил
1 декабрга қадар, чиқинди йиғиш шаҳобчаси 8 дона 560 000 000 сўмлик
2023 йил 1 сентябрга қадар, чиқиндилар учун контейнерлар 100 дона
430 000 000 сўмлик 2022 йил 1 декабрга қадар ва ижтимоий соҳани яхшилаш
бўйича 120 нафар янги иш ўринларини яратиш ва сақлаш ҳамда ушбу бандда
белгиланган бошқа мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олган.
Бироқ, жавобгар 8 680 000 000 сўмлик инвестиция мажбуриятларини
350 000 000 сўмга, яъни 4 фоизга бажарган.
Битимнинг 13.5-банди учинчи хатбошисида ушбу битимнинг 1-б иловаси
(қўшимча келишувга асосан ўзгартирилган)га мувофиқ махсус техникалар учун
тўловлар кетма-кет уч ой давомида амалга оширилмаган тақдирда ёки тўловлар
бўйича қарздорлик суммаси олти ойлик тўлов суммасига тенг бўлиб қолган
тақдирда давлат шеригининг ташаббуси билан Битимни бир томонлама бекор
қилишга йўл қўйилиши қайд этилган.
ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Шартномани жиддий бузиш]
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига биноан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
8
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принципларидан бири
шартнома интизомига риоя этиш ҳамда тарафларнинг ўзаро мулкий
жавобгарлиги ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан ФК
382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг шартномани
бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган
нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани
жиддий бузиш ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмаган ва жиддий равишда бузилган.
Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан қўшилмайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар,
маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция,
кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
9
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50
фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236-238, 382, 384-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Жавобгар “EKO Н YO ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “EKO Н YO ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 33 199 845 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўмсуд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
Судьялар
Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсунов