← Назад
Решение #2830985 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 декабрь
4-1501-2501/21737-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ******, жавобгар жамият раҳбари
*******, вакили (ишончномага асосан) ******* иштирокида, даъвогар
«*******» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Ме1ек Адго 1шрег1а1»
масъулияти чекланган жамиятидан жами 3 886 482 514,1 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«*******» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*******» масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3
006 685 886 сўм асосий қарз, 879 796 628,1 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар
томонидан зарар миқдори қопланганлигини билдириб, даъво аризани жарима
ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб,
олиб чиқиб кетилган маҳсулотлар жойига қайтарилиб, даъвогар томонидан
ушбу маҳсулотлар сотилганлиги, даъвогарга зарар етказилмаганлигини
инобатга олиб, даъво аризани рад этилишини сўради.
Суд, итттда. иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, куйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «*******» акциядорлик жамияти билан
«Ме1ек А§го 1шрепа1» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 6
сентябрь кунги 01-05/453-сонли минерал ўғитларни сақлаш шартномаси
тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.3.-бандига кўра, сақлаш учун юклаб жўнатилган
минерал ўғитлар “Сақловчи” томонидан ёки учинчи шахсга тўловларсиз бериб
юборилса, етказилган зарар аниқланган кундаги минерал ўғитларнинг ўртача
биржа котировкаси нархида ҳисобланади деб белгиланган.
Тарафлар вакиллари иштирокида тузилган 2025 йил 27 август кунги
далолатномага кўра, даъвогар томонидан 10.10.2023 йил кунги 01-05/807-сонли
шартнома бўйича жавобгарга сақлаш учун юборилган минерал ўғитларнинг
26.08.2025 йил ҳолатига фарқи 1 509,3 тонна аниқланган.
Шу сабабли даъвогар 2025 йил август ҳолатига аммиакли селитра
минерал ўғитининг ўртача биржа котировкаси нархи 2 914 585 сўмдан келиб
чиқиб, 1 031,6 тонна аммиакли селитра маҳсулоти учун 3 006 685 886 сўм
ҳисобланиб, жавобгардан 3 006 685 886 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.3.-бандига кўра,
етказилган зарар аниқланган кундаги минерал ўғитларнинг ўртача биржа
котировкаси нархида ҳисобланади деб белгиланган бўлсада, даъвогар
томонидан 3 006 685 886 сўм аниқланган зарар суммасини эмас балки, 3
006 685 886 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилади.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар вакилларини тушунтиришларига
кўра, «*******» акциядорлик жамияти билан “Балиқчи кимё таъминот-777”
МЧЖ ўртасида тузилган 2025 йил 24 сентябрь кунги 01-02/24344ё-еонли
шартномага мувофиқ, счёт-фактуралар асосида жавобгар томонидан
айнан ушбу маҳсулотлар қайтариб олиб келиниб, маҳсулотлар даъвогар
томонидан “Балиқчи кимё таъминот-777” МЧЖга сотилганлиги ҳисобига
зарар қопланганлиги билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, итттда. иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 006 685 886
сўм асосий қарзни ундириш талаби асослантирилмаганлиги сабабли рад
этишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан 879 796 628,1 сўм
жарима ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3.-бандига кўра,
ўзбошимчалик, маҳсулот миқдорининг кам чиқиши, сифатининг
бузилиши, йўқолиши ёки зарар етиши ҳолатлари аниқланганда ва
маҳсулотнинг учинчи шахсларга “Омонатчи”ни ёзма равишда хабардор
этмай, тўловларсиз бериб юборилган ҳолатларда, “Сақловчи” зарар
етган, юқолган, сифати бузилган, миқдори кам чиққан ва “Омонатчи”
рухсатисиз реализация қилинган маҳсулотларнинг тўла қийматини
“Омонатчи”га 3 банк иш куни ичида қоплаб беради, шу билан бирга
уларнинг қийматидан 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди деб
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида
реализация қилинган маҳсулотларнинг тўла қийматидан келиб чиқиб
қайта ҳисобланганда, (1 509,3 тонна х 1 910 000,10 сўм) = 2 882 763
150,93 сўмни 20 фоизи 576 552 630,18 сўмни ташкил қилганлиги
билдирилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг, жавобгар ҳисобидан 879 796 628,1
сўм жарима ундириш талабидан 576 552 630,18 сўм қисмини асосли деб
ҳисоблаб, қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим
қай
даражада
бажарганлиги,
мажбуриятда
иштирок
этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз
беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг
кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни
бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига
қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ
тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳукуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган
жаримани 103 844 999 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва
жаримани қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари итттда. иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 103 844 999 сўм жарима ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан
Республика бюджетига 11 531 052,61 сўм давлат божи ва даъвони рад
этилган қисми бўйича даъвогардан Республика бюджетига 66 198 597,67
сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*******» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«*******» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 844 999 сўм
жарима ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «*******» акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 66 198 597,67 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «Ме1ек А§го 1шрепа1» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 11 531 052,61 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
Раислик
этувчи:
Т. Маматожиев
шикояти
(протест)
келтиришга ҳақли.