Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2506/6574 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3098e925-0ce3-4a9c-b917-9cf5d2f02cf7 Claim ID PDF Hash 9d477d10cdb4dc1d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2506/6574-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 19 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья К.Рузиев раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриевнинг котиблигида, Туман прокуратурасининг даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан 39 503 274 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили А (2025 йил 11 ноябрдаги №06/2027-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Туман прокуратураси даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ВВВ” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 39 503 274 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган прокурор ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни прокурор ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг 127,128,170-моддаси талаблари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра прокурорнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қамаши туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 47-моддасига биноан ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов мажбурияти лозим даража бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 39 503 274 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган электр энергияси учун 39 503 274 сўм қарздорлигини бугунги кунга қадар тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 39 503 274 сўм асосий қарздорлик ундириш тўғрисида судга талаб билдирилган. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 39 503 274 сўм қарздорлик факти ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома, суд мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтириш ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан ўз эътирозларини ва 39 503 274 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 39 503 274 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 127,128,170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти манфаатида Яккабоғ туман прокурори томонидан киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти фойдасига 39 503 274 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - Давлат бюджетига 790 065,48 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode К.С. Рузиев