← Назад
Решение #2831000 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 23 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 20 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 33 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| Судлар Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| илиш масаласи Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| банди билан «АААААААА» МЧЖ томонидан Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| МЧЖ томонидан Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21653-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакиллари А.Рашидов ва М.Топволдиев
(ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Умаров (жамият раҳбари), Р.Хамидов
(ишончномага асосан), учинчи шахс ААААААААвакили Х.Отажонов (ишончнома
асосида), мутахассис АААААААА вакили А.Эрқўзиев (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар ААААААААнинг жавобгар – «АААААААА» МЧЖга
нисбатан жавобгарга ажратиб берилган 12-контурдаги 3,5 гектар ер майдонини
олиб қўйиш ва мазкур ер учаскасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар АААААААА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
–
«АААААААА»
МЧЖга
ажратиб
берилган
12-контурдаги 3,5 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва мазкур ер учаскасига бўлган
ҳуқуқни бекор қилиш ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат Кадастрлар палатаси
Фарғона вилоят бошқармаси, мутахассис сифатида АААААААА ҳодими жалб
қилинган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъвогарнинг даъво талаблари
асосли бўлганлиги боис даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризасида келтирилган важларни
такрорлаб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги талаби асоссиз
эканлиги, жавобгарга Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги
169-сонли қарори билан 3,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилганлиги, жавобгар
шу кунги қадар қурилиш ишларини бошламаганлигини, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига эътироз билдириб, даъвогарнинг даъво
талаби асоссиз эканлиги, ер майдонлари ўз вақтида ажратиб берилмаганлиги, ер
участкаси чегаралари белгилаб берилмаганлиги, қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари
3,5 гектар майдон учун тайёрланганлиги, лекин амалда 2,4 гектар майдон ажратиб
берилганлиги, шу боис лойиҳа бўйича қурилиш ишларини бошлаш имкони
бўлмаганлигини билдириб, даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Учинчи шахс Кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси вакили иш
бўйича тушунтириш бериб, ишга оид ҳужжатлар тақдим қилиб, жавобгарга
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги 169-сонли қарори билан
3,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилиши кўрсатилганлиги, лекин амалда
2,4 гектар ер участкаси ажратиб берилганлиги, ушбу майдон 19.06.2024 йилда
давлат рўйхатидан ўтказилиб, №R-F RS13100465-сонли давлат реестридан
кўчирма берилганлиги, ҳозирда ер участкаси низоли бўлиб, судда иш
кўрилаётганлиги сабабли ҳоким қарори ижросини таъминлай олмаслигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Мутахассис сифатида қатнашган АААААААА вакили иш бўйича
тушунтириш бериб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги 169сонли қарори билан жавобгарга 3,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилиши
кўрсатилганлиги, ўша пайтдаги ҳуқуқ нормаларига асосан ҳоким қарори қурилиш
ишларини бошлаш учун асос ҳисобланиши, Ер қонунчилиги бўйича қишлоқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкаларидан бир йил мобайнида ва
қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер
участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ
бекор қилиниши мумкинлиги, жавобгар ушбу тартибга риоя қилмасдан, ўз вақтида
қурилиш ишларини бошламаганлигини билдирди.
Суд прокурор фикри, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари ва
мутахассиснинг тушунтиришлари ва кўрсатмларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирмаслик
ҳақида алоҳида ажрим қабул қилиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль
кунги
№169-сонли
қарори
билан
«АААААААА»
МЧЖга
3,5 га ер майдони чорвачилик (эчкичилик) фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда
музлатгич бинолари қуриш ва атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш
учун ажратиб берилиши кўрсатилган.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг 20.06.2024 йилдаги
“Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисида”ги №R-F RS13100465-сонли давлат реестридан кўчирмага асосан
2,4 гектар ер участкаси «АААААААА» МЧЖга ажратиб берилган.
Жавобгарга ажратиб берилган ер участкасидан жавобгар оқилона
фойдаланилмаётганлиги, қурилиш ишларини бошламаганлиги сабабли Кадастр
агентлиги Фарғона шаҳар бўлими томонидан «АААААААА» МЧЖ номига
04.11.2025 йилдаги 01-07/663-сонли ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимининг шу кунги
1642-01-22-сонли огохлантириш хатлари юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 23-моддасига кўра, Ер участкаларини
мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш учун ва ижарага бериш
ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.
Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) қуйидаги тартибда амалга
оширилади: 1) мулк қилиб бериш (реализация қилиш) — қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка
мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни
ободонлаштириш, тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчилик билан
тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун электрон онлайнаукцион воситасида; 2) доимий фойдаланишга бериш — ушбу Кодекснинг
20-моддасида назарда тутилган ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
томонидан; 3) ижарага бериш — электрон онлайн-аукцион воситасида, шунингдек
ушбу
Кодекснинг 24-моддасида назарда
тутилган
ҳолларда
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан. Хусусий мулк бўлган ер
участкасини ижарага бериш унинг мулкдори томонидан амалга оширилади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида “Берилган (реализация қилинган) ер
участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан
натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни
тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш
ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади.” – деб кўрсатилган.
Ер кодексининг 31-моддасига кўра, Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига
бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Ер кодекси 33-моддасига кўра, Кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи ҳужжатдир.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат
рўйхатига олинганидан кейин кучга киради.
Ер кодекси 36-моддасида Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор
қилиниши кўрсатилган. Унга кўра:
Бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз
кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда, бундан ер участкасини
ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳоллари мустасно;
3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга
асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача
ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг
асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг
кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг
ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;
9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш
шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;
91) ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда —
муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар
томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан олти ой ичида бартараф
этилмаганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир
йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун
берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 13) ер
участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда.
Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд
вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва
5-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза
қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига
кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида
тегишинча вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга оширилади. Ер
участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча
фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида
кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган
тартибда суд томонидан амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахслар ер
участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча
фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози
бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги
“Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ни №28-сонли Қарори 24-бандида
“Судлар Ер кодекси 36-моддасининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер
участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи Ер кодексининг
38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан
давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ер эгасини ёки ердан
фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман (шаҳар) ҳокимига ер
участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси асосида туман (шаҳар)
ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб
қўйиш ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга
олишлари лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги №169-сонли қарори
билан «АААААААА» МЧЖга 3,5 га ер майдони чорвачилик (эчкичилик) фермаси,
сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлатгич бинолари қуриш ва атрофни
ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш учун ажратиб берилиши кўрсатилган
бўлсада, лекин ушбу 3,5 га ер майдони амалда жавобгарга ажратиб берилмаган,
жавобгарга фақатгина 2,4 гектар ер майдони Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар
палатасининг 20.06.2024 йилдаги №R-F RS13100465-сонли давлат реестридан
кўчирмага асосан тегишли ҳисобланади.
Суд даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган жавобгарга Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги №169-сонли қарори асосида ажратиб
берилган, жавобгар қурилиш ишларини бажармаган деган важлари билан
келишмайди. Чунки, юқорида келтирилган ер қонунчилиги бўйича №169-сонли
ҳоким қарорида кўрсатилган 3,5 гектар ер майдонига қурилиш ишларини амалга
ошириш учун жавобгарда ҳуқуқ тўлиқ вужудга келмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сонли Фармони 10-бандида Ер тоифасидан қатъий назар барча турдаги ер
участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинишига ва чегараларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл
қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат
назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга
оширилиши белгиланган бўлсада, ваколатли орган томонидан ушбу вазифалар
лозим даражада бажарилмасдан, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль
кунги №169-сонли қарори асосида фақатгина 2,4 гектар ер участкаси ажратиб
берилган.
Бунинг натижасида, «АААААААА» МЧЖ томонидан лойиҳада кўрсатилган
чорвачилик (эчкичилик) фермаси, сутни қайта ишлаш цехи ҳамда музлатгич
бинолари қуриш ва атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини
кечиктирилишига сабаб бўлган.
Судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгарда Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги №169-сонли қарори асосида ажратиб
берилиши кўрсатилган 3,5 гектар ер участкасига нисбатан ҳуқуқ тўлиқ вужудга
келмаганлигини, ушбу ер участкасининг фақатгина 2,4 гектар қисмига нисбатан
ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган сана 20.06.2024 йилдан бошлаб вужудга
келганлигини кўриш мумкин. Бунда ваколатли орган Кадастр агентлиги томонидан
қонунда белгиланган вазифалар лозим даражада бажарилмаган.
Даъвогар Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги №169-сонли
қарори 6-банди билан «АААААААА» МЧЖ томонидан Ер кодексининг 36-моддаси
биринчи қисми 6 ва 10-бандлари бузилган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши
ҳақида
қатъий
огоҳлантирган
бўлсада,
ушбу
кодекснинг
36-моддаси биринчи қисми 6-банди, яъни ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганлиги ёки 10-банди, яъни
қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер
участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганлиги ҳолатларига жавобгар йўл
қўймаган (чунки жавобгарда ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 20.06.2024 йилдан
бошлаб вужудга келган).
Ушбу ҳолатлар бўйича даъвогарга келгусида жавобгар ер участкасидан (ҳуқуқ
вужудга келган давр 20.06.2024 йилдан бошлаб) икки йил мобайнида
фойдаланилмаганлиги ҳолатлари бўйича қайта судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ
этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида келтирилган қонун талаблари ва ишдаги ҳужжатларга асосланган
ҳолда, суд даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш учун ҳозирда ҳуқуқий
асослар мавжуд эмас, даъвогар судга барвақт мурожаат қилган деб ҳисоблайди.
Бу ҳолатда суд, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар
АААААААА томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 8 240 000 сўм давлат божини
даъвогардан ундиришни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сонли Фармони ва ер қонунчилиги талаблари бузилганлиги ҳолатларини
ўрганиш ва айбдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш учун
Фарғона шаҳар прокуратурасига хусусий ажрим чиқариш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66-68, 118, 176-179-моддаларини қуллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар АААААААА томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар АААААААА ҳисобидан 8 240 000 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти(протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти(протест) беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
Х.Жамолиддинов