Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21986 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d51dd579-bad3-4553-8f21-6c61c184f8af Claim ID PDF Hash 385e59b173880fd9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 декабрь 4-1501-2502/21986-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Шербутаев (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи ************************нинг жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 33 639 300 сўм молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ************************ (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «************************» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га 07.08.2025 йилдаги 4-1501-2502/14910-сонли ҳал қилув қарор билан қўлланилган 33 639 300 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгарга Фарғона туманлараро судининг 07.08.2025 йилдаги 4-1501-2502/14910-сонли ҳал қилув қарор билан молиявий санкция қўлланилгани, жавобгар ушбу жаримани ихтиёрий тўламаганлиги сабабли судга ариза билан мурожаат этганликларини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суднинг суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган. Шу сабабли жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, суд мажлисини унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, “Ўзэнергоинспекция”нинг 2025 йил 29 апрелдаги 169-сонли буйруғига асосан, «************************» масъулияти чекланган жамиятида ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. 2025 йил 29 апрель куни “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бошқармаси мутахассислари ҳамда жавобгар «************************» МЧЖ раҳбари ўртасида далолатнома тузилган. Текширув жараёнида «************************» масъулияти чекланган жамиятида реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил қилинмаганлиги сабабли, 2024 йил ноябрь, декабрь ҳамда 2025 йил январь, февраль, март ойларида электр энергияси исрофи норматив усуллар билан аниқланган. Жумладан, жамиятнинг 2024 йилнинг ноябрь ойида tg=1.25 ( s=0.62)ни, декабрь ойида tg=0.95 ( s=0.72)ни, 2025 йил январь ойида tg=1.06 ( s=0.69)ни, февраль ойида tg=1.04 ( s=0.69)ни, март ойида tg=0.82 ( s=0.77)ни ташкил этган. Яъни жамият томонидан реактив энергия ўрни етарлича қопланмагани ҳисобига қувват коэффиценти қийматининг электр таъминоти шартномада кўрсатилганига нисбатан пасайтирилганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон Қонуннинг 45-моддасида реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматини эллик фоиз миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМ-319-сон қарори билан тасдиқланган 1-иловаси 13-боб “Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси таърифига чегирмалар ва устамалар”нинг, 147-бандида Истеъмолчи томонидан реактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаслиги оқибатида ягона электр энергетика тизими тармоқларида ҳосил бўлган йўқотишлар истеъмолчи томонидан энергиядан нооқилона сарфланган ҳисобланади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон Қонуннинг 43-моддасида ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматини эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб берилган. “************************” масъулияти чекланган жамияти жами 67 278 600 сўмлик электр энергияси исроф қилинганлиги сабабли, исроф бўлган электр энергияси қийматининг эллик фоизи миқдорида яъни 33 639 300 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги Ўзэнергоинспекциянинг 2025 йил 30 апрелдаги 395-сон қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида Низомнинг 28-бандида ваколатли органни қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгилаб берилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 07.08.2025 йилдаги 4-1501-2502/14910-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгарга 33 639 300 молиявий санкция қўлланилган. Жавобгар томонидан ушбу жарима суммаси ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли аризачи судга мурожаат қилган. Аризачининг жавобгар ҳисобидан ушбу 33 639 300 сўм жарима суммасини ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлганлиги боис, суд уни қаноатлантирилиши лозим топади. Бинобарин, суд аризани қаноатлантириб, жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамиятидан 33 639 300 сўм жарима суммасини ундиришни, ИПК 118-моддаси талабларига кўра суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 216, 221, 222-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Аризачи ************************ фойдасига жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамиятидан 33 639 300 сўм жарима суммаси ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 672 786 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартиб ва муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 19 декабрь 4-1501-2502/21986-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Шербутаев (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи ************************нинг жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 33 639 300 сўм молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 216, 221, 222-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Аризачи ************************ фойдасига жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамиятидан 33 639 300 сўм жарима суммаси ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 672 786 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартиб ва муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: С.Махмудова