← Назад
Решение #2831039 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арздорликни ФК | 1023 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10785-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 19 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси
УУУУУ қатнашувида, даъвогар- «АААААА» MCHJнинг жавобгар«Қамчиқавтойўл»
ихтисослаштирилган
йўллардан
фойдаланиш
корхонаси давлат муассасаси ҳисобидан 327.675.359,33 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
раҳбар Б.Мизажанов, жавобгар вакили Р.Бойтўраев (ишончнома асосида)
иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «АААААА» MCHJ (бундан кейинги
матндадаъвогар
деб
юритилади)
ҳамда
«Қамчиқавтойўл»
ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасаси (бундан кейинги матнда- жавобгар деб юритилади) ўртасида
электрон савдо натижаси юзасидан 2024 йил 29 декабрда 03/01-24/1АТсонли ва 2025 йил 13 мартда 03/01-25АТ-сонли шартномалар тузилган.
Мазкур шартномалар шартига кўра, даъвогар томонидан шартномаларда
келишилган миқдорда ва шартларда автотранспорт хизматлари
кўрсатилган, бироқ кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан
327.675.359,33 сўм қарздорлик тўлови амалга оширилмаган. Жавобгарга
маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин
натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тузилмаган шартномалар асосида вужудга келган 327.675.359,33 сўм
транспорт хизматидан бўлган қарздорликни ФКнинг 1023-моддасига
асосан ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Поп туман молия бўлими ва вилоят
Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳақиқатдан қарздорлик
тўғрилигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар Поп туман молия бўлими ва вилоят
Ғазначилик бошқармаси вакиллари шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорни даъвони рад этиш ҳақидаги фикрини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электрон савдо
натижаси юзасидан 2024 йил 29 декабрда 03/01-24/1АТ-сонли ва 2025
йил 13 мартда 03/01-25АТ-сонли шартномалар тузилган.
Мазкур шартномалар шартига кўра, даъвогар томонидан
шартномаларда келишилган миқдорда ва шартларда автотранспорт
хизматлари кўрсатилган, бироқ кўрсатилган хизмат учун жавобгар
томонидан 327.675.359,33 сўм қарздорлик тўлови амалга оширилмаган.
Кўрсатилган хизмат ўзаро электрон тасдиқланган ҳисоб
варақфактуралар
ҳамда
солиштирма
далолатномаси
асосида
тасдиқланади.
Жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақида огоҳлантириш хати
юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “2022
йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги
Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли
Қарорининг 12-банди талабларига мувофиқ, 2022 йил 1 июндан бошлаб
тажриба тариқасида босқичма-боскич йил якунига қадар Сув хўжалиги
вазирлиги ва Автомобиль йўллари кўмитаси таркибидаги барча унитар
корхоналарга фақат молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат
кўрсатилиши белгиланган.
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш
корхонаси давлат муассасаси бюджет ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси,
3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон Қарори 11бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг
учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Қарор 27-бандига кўра, битим суд томонидан тузилмаган деб
топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хаттиҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга
оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс
ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки
тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилмаган
шартнома ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни ва
жавобгардан даъвогар фойдасига 327.675.359,33 сўм кўрсатилган
транспорт ҳизматидан бўлган қарздорликни ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 3.276.754 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«АААААА» MCHJнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«Қамчикавтойўл» ИЙФК давлат муассасаси ҳисобидан «АААААА»
MCHJ фойдасига 327.675.359,33 сўм қарздорлик ҳамда тўланган 3.276.754
сўм давлат божи ва 41200 почта харажатлари жами 330.993.313,33 сўм
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров