← Назад
Решение #2831057 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14724-сонли иш
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Марғилон шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров,
судья
ёрдамчиси
Х.Хасановнинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар ТИФ "Миллий банк" АЖ манфаатида жавобгар "Yaxyoxon
Choyxonasi 777" МЧЖдан 41 065 210,41 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари А.Тешабоев ва Э.Турғунбоев
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Я.Химматов (паспорт асосида)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ТИФ "Миллий банк" АЖ манфаатида (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "Yaxyoxon
Choyxonasi 777" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
41 065 210,41 сўм ундиришни сўраган.
Аниқланишича, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 18.03.2025 йилдаги 170-сонли қарорига мувофиқ тугатилиб,
бу ҳақда юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув
киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 4-бандига кўра, ишда тараф
ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади.
Бундай ҳолатда суд жавобгар тугатилганлиги сабабли иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 110-111, 195-196-моддаларини қўллаб,
суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар ТИФ
"Миллий банк" АЖ зиммасида қолдирилсин.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг
устидан шу суд орқали апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Акбаров