← Назад
Решение #2831059 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 238 | — | code_article | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| бандига асосан ФК | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/3603-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Хўжақулов
ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг
котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал
қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “IN IZOR OYBEKOVN ” хусусий корхонаси
манфаатида берган апелляция шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят
прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар Қашқадарё вилоят
чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси
вакиллари
Б.Вохидов,
Б.Темиров
(ишончнома
асосида)
(жавобгар
иштирокисиз)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Қашқадарё вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр
иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси жавобгар “IN IZOR OYBEKOVN ”
хусусий корхонаси ҳамда учинчи шахслар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги,
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ва
Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат муассасасига нисбатан судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, 656 889 529 сўм асосий қарз, 312 826 764 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
22 августдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
соҳасида хизматларни кўрсатиш давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги
49-сонли битим ва 2025 йил 30 июндаги 1-сонли қўшимча келишувни бекор
қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ажримига асосан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Чиқиндиларни бошқариш
ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, Қашқадарё вилояти “Тоза
ҳудуд” давлат муассасаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси жалб этилган.
Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари
қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб палата томонидан жавобгар
манфаатида берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар
текширилмаганлиги, қарздорлик асосли ҳисобланмаганлиги, шартнома шартлари
нотўғри талқин қилинганлиги, даъвогар шартнома мажбуриятларини лозим
2
даражада бажармаганлиги, ушбу ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, даъво
аризасида пеня миқдори қонунга мувофиқ ҳисобланганлиги, аслида шартнома
неустойка шакли келишилганлиги, шартнома шартлари жавобгар томонидан
жиддий равишда бузилмаганлиги, тўловлар ҳисоб рақамларда тўлиқ акс
этмаганлиги, иш бир томонлама кўрилганлиги, шартнома мажбуриятларини
жавобгар лозим даражада бажарганлиги, битимларни бекор қилишга асослар
мавжуд эмаслиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган
важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи
инстанция суди шартнома шартлари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қонун
ҳужжатлари нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли қарор қабул қилганлигини,
қарздорлик аниқ ҳисоб-китоб қилинганлигини, шартнома мажбуриятларини
жавобгар жиддий равишда бузганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси палата,
жавобгар ва учинчи шахсларга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок
этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари
асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (давлат шериги), Қашқадарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (давлат
шериги), “IN IZOR OYBEKOVN ” хусусий корхонаси (хусусий шерик) ўртасида
2022 йил 26 августда 49-сонли “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни
амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик
тўғрисида”ги битим тузилган.
Мазкур битимга 2025 йил 30 июнда 1-сонли қўшимча келишув Қашқадарё
вилояти ҳокимлиги (давлат шериги), Қашқадарё вилояти Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (ҳуқуқ ва мажбуриятни топширувчи давлат
3
шериги), Қашқадарё вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни
ривожлантириш бошқармаси давлат муассасаси (ҳуқуқ ва мажбуриятни ўз
зиммасига қабул қилувчи давлат шериги) ҳамда “IN IZOR OYBEKOVN ”
хусусий корхонаси (хусусий шерик) томонидан имзоланган.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг 49-сонли битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшимча
келишувга асосан Қашқадарё вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр
иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасига ўтган.
Битимнинг 2.1-бандига асосан давлат шериги давлат ҳокимияти органи
томонидан туман (шаҳар) ҳудудини маиший чиқиндилар билан билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш учун хусусий шерикка 10 йил
муддатга (1-иловага мувофиқ) бириктириш;
Хусусий шерик томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақини қонун
ҳужжатларига мувофиқ марказлашган тартибда тўланишини таъминлаш;
б) Давлат шериги - экология органи томонидан маиший чикиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун давлат мулки транспорт воситаларини хусусий шерик томонидан бўлиб тўлаш тартибида сотиб
олиши шарти билан хусусий шерикка 10 йил муддатга фойдаланиш учун бериш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат
кўрсатиш учун хусусий шерикка давлат мулкини 10 йил муддатга беғараз
фойдаланиш учун бериш;
Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК (Миришкор тумани филиали)
ҳисобидаги маиший чиқинди полигонини чиқиндиларни қайта юклаш станцияси
орқали
олиб
чиқиб
кетилишини
таъминлаш
юзасидан
инвестиция
мажбуриятларини бажариш муддатига қадар 2023 йил 1 декабргача бўлган
муддатга хусусий шерикка беғараз фойдаланишга бериш мажбуриятини олган.
в) Хусусий шерик томонидан ўзига бириктириб берилган ҳудудда қонун
ҳужжатларида ва ушбу битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндилар билан
боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳамда аҳолини ушбу
хизматлар билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш;
ДХШ лойиҳасига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат
кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириши лозим бўлган.
Шунга асосан маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун хусусий шерикка
битимнинг 1-иловасига мувофиқ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани
ҳудудидан 37 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бириктирилган.
Битимнинг 2-а иловасига асосан 7 дона “ISUZU NQR71 L” (мусоровоз)
транспорт воситалари 10 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан, 1 та марказий
чиқинди полигони, 15 дона (1100 литр) чиқинди контейнери 10 йил муддатга
беғараз жавобгарга топширилган.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.6-бандида хусусий шерикнинг
асосий мажбуриятларидан бири сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари ва битим талабларига риоя этиш, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб битимга мувофиқ унга бириктирилган ҳудудда қонун ҳужжатлари ва
битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб
кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришиш, ўзига бириктирилган ҳудудда
4
аҳолини чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан
қамраб олиш даражасини 2022 йил якунига қадар 100 фоизга етказиш, давлатхусусий шерикликни амалга ошириш учун унга фойдаланишга топширилган,
битимнинг 2-б иловаси бўйича тўловларни ойма-ой тўлаб борилишини
таъминлаш, давлат мулкининг лозим даражада (соз ҳолда) сақланишини ва
белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилишини таъминлаш, ДХШ лойиҳасига
мувофиқ 7 203 430 000 сўм миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириши лозим бўлган.
Жавобгарга бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиш шарти билан фойдаланишга
топширилган транспорт воситалари, машина ва механизмларнинг қийматини
йиллар кесимида битимнинг 2-б иловасида белгиланган тўлов жадвалига асосан
тўловларни амалга оширишга келишилган.
Унга кўра жавобгар 7 дона “ISUZU NQR71 L” (мусоровоз) транспорт
воситаларини қиймати 2022-2023 йилларнинг тегишли ойларида бир йиллик
имтиёзли давр қўлланилган ҳолда чегириб ташланиб, 2023 йилда 98 064 815 сўм,
2024-2031 йилларда 294 194 444 сўмдан, 2032 йилда 196 129 630 сўм тўлаши лозим
бўлган.
Тўлов жадвалида белгиланган тартибда тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 616 353 529 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида имзоланган қўшимча келишувнинг
3.1-бандига асосан битимнинг 4.2 ва 4.4-бандларига ўзгартириш киритилиб,
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳолига)
кўрсатилган хизматлар ҳақи мажбурий тўловлар бўйича аҳолидан ундирилмаган
дебиторлик қарздорлик хусусий шерикдан 5 йил муддатда қўшимча келишувнинг
2-v иловасига мувофиқ тўлов графиги асосида ундирилиши белгиланган.
Қўшимча келишувнинг 2-v иловасига асосан 2023 йилдан бошлаб 5 йил
давомида ойлар кесимида жавобгар жами 90 079 000 сўм миқдорида пул
маблағини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур тўлов графиги бўйича 40 536 000 сўм суд муҳокамаси кунига қадар
ҳам тўланмаган. Ушбу қарздорлик “Тоза ҳудуд” давлат муассасасининг 2025 йил
4 августдаги 233-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган.
Шундан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдида транспорт воситалари
бўйича 616 353 529 сўм, аҳолидан ундириш лозим бўлган дебиторлик
қарздорликлар бўйича 40 536 000 сўм, жами 656 889 529 сўм миқдорида
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг даъво талаблари бўйича низони судгача ҳал қилиш юзасидан
юборган талабномалари ва таклифлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар ва учинчи шахсларга нисбатан судга даъво
ариэза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри
қўллаган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
5
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 9.1-бандида битимнинг шартлари
бажарилишини таъминлаш усуллари келтириб ўтилган ўтилган бўлиб, б) кичик
бандида ушбу битим хусусий шерик ташаббуси билан ёки ушбу битимнинг
8.3-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда ёхуд хусусий шерик айби
билан муддатидан олдин бекор қилинганда, битим бекор қилинганидан сўнг 5 иш
куни мобайнида хусусий шерикка фойдаланишга берилган давлат мулкини давлат
шеригига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, топшириш-қабул қилиш
далолатномалари асосида топшириш (қайтариш), бунда транспорт воситаларини
бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиш суммаларининг ундирилган қисми хусусий
шерикка қайтариб берилмаслиги қайд этилган.
Бундан ташқари, қўшимча келишувнинг 3.1-бандида битимнинг 4.2-банди
ўнинчи хатбошиси ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошисига ўзгартиришлар
киритилган бўлиб, унга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб
чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи,
абонентларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувнинг
иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик
хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча келишувнинг 2-“в” иловасига
мувофиқ тўлов график асосида ундирилишига келишилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномага асосан график бўйича тўловлар
амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 1 август ҳолатида қўшимча
келишувнинг 2- “в” иловасига мувофиқ тўлов графиги бўйича 625 653 529 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорлик ундириш
қисмини қисман (656 889 529 - 7 500 000) 649 389 529 сўмга қаноатлантириш
ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабида кўрсатилган пеня
миқдорини ўз ваколати доирасида ва жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга
олиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Тарафлар ўртасида тузиилган қўшимча келишувнинг 5.1-бандида хусусий
шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б” иловасида белгиланган
6
муддатларда ва миқдорда тўловларни (ҚҚС билан) тўламаганлиги ва улар бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликлар вужудга келганда хусусий шерик давлат
шеригига кечиктирилган тўловларнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган
шартнома мажбуриятлари ва унинг жавобгар томонидан бажарилиши даражасини
иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, даъво талабининг асосий битим ва унга
асосан тузилган қўшимча келишувни бекор қилиш ҳақида ҳам асосли хулосага
келган.
Сабаби, битимда хусусий шерик - ўзига бириктириб берилган ҳудудда қонун
ҳужжатларида ва ушбу битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндилар билан
боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга
ошириш ҳамда аҳолини ушбу хизматлар билан қамров даражасини 100 фоизга
етказиши, давлат хусусий шериклик лойиҳасига мувофиқ инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш ва маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни
амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш,
махсус транспорт воситалари ва техникаларини G S навигаторлар билан тўлиқ
жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаги, шунингдек давлат шеригига
махсус транспорт воситалари ва техникалари ҳаракатини онлайн режимда назорат
қилиш имконини яратиш, ҳар бир чиқинди полигонини камида 3 та видео кузатув
воситалари билан жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш,
шунингдек давлат шеригига махсус ўз фойдаланишидаги чиқинди полигондарини
онлайн режимда назорат қилиш имконини яратиш, маиший чиқиндилар билан
боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар учун жисмоний ва юридик
шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг
даъвогар томонидан яратилган ягона электрон тизимига уланиш, фойдаланишга
берилган чиқинди полигонларида давлат хусусий шериклик битимида белгиланган
муддатларда чиқинди саралаш ва қайта ишлаш технологияларини ўрнатиб, ишга
тушириш мажбуриятларини олган.
Битимнинг 2.2-бандига кўра жавобгар томонидан ўзига бириктирилган
ҳудудда ушбу битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва
олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш
белгиланган.
7
Шунингдек, битимнинг 4.6-бандига мувофиқ жавобгар давлат хусусий
шериклик лойиҳасига мувофиқ 7 203 430 000 сўм миқдорида иннвестиция
лойиҳаларини амалга ошириши ва бошқа ушбу бандда белгиланган
мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олган бўлсада, 2024 йил
1 июль ҳолатида инвестиция мажбуриятларини 48 000 000 сўмга, яъни 0,7 фоизга
бажарган.
Битимнинг 8.3-бандига кўра жавобгар жарима солингандан сўнг кейинги уч
ой давомида хизматлар натижадорлиги такроран қониқарсиз деб баҳоланган
тақдирда ёки ушбу битимга 5-иловасига мувофиқ инвестиция шартларини ўз
муддатида бажармаса давлат шериги (даъвогар ёки учинчи шахс) ушбу битимни
бир томонлама бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Битимнинг 4.2-бандида давлат шеригининг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб,
мазкур битимнинг 2-б иловасига мувофиқ махсус техникалар учун тўловлар
кетма-кет уч ой давомида амалга оширилмаган тақдирда ёки тўловлар бўйича
қарздорлик суммаси олти ойлик тўлов суммасига тенг бўлиб қолган тақдирда
битимни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилишга ҳақли
эканлиги кўрсатилган.
ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг
келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Шартномани жиддий бузиш]
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига биноан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принципларидан бири
шартнома интизомига риоя этиш ҳамда тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
8
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан ФК
382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг шартномани
бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган
нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани
жиддий бузиш ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмаган ва жиддий равишда бузилган.
Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан шартнома иштирокчиларига
битимни ўзаро бекор қилиш юзасидан таклифлар юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд. Гарчи, юборилган таклифларда шартнома тузилган сана
нотўғри кўрсатилган бўлсада, аммо даъво талабида кўрсатилган шартномада
ташқари бошқа битим тарафлар ўртасида тузилмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан қўшилмайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим,
75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар,
амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция,
кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
9
ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236-238, 382, 384-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “IN IZOR OYBEKOVN ” хусусий корхонаси
манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “IN IZOR OYBEKOVN ” хусусий корхонасидан республика
бюджетига 13 817 163 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
Ҳайъат аъзолари
Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсунов