← Назад
Решение #2831063 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| бандида ФК | 114 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12394-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 19 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг манфаатида жавобгар « K
LJON
IQBOLJON BRORJON” оилавий корхонаси ҳисобидан 2023 йил 25 декабрь
кундаги 02-сонли олди-сотди шартномаси бўйича 1 484 540 225,86 сўм муддати
ўтган фоиз, 97 304 990,82 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили Р.Рахматов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили А.Омонов (ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида, суднинг
биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБнинг манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар « K
LJON IQBOLJON
BRORJON” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 2023 йил 25 декабрь кундаги 02-сонли олди-сотди
шартномаси бўйича 1 484 540 225,86 сўм муддати ўтган фоиз, 97 304 990,82 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар даъвога нисбатан ўз эътирозларини баён этиб,
2023 йил 25 декабрь кунидаги 02-сонли олди-сотди шартномасининг 9.1бандида мазкур шартнома томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан
имзоланган ва нотариал тартибда расмийлаштирилганидан сўнг кучга кириши
ва томонларнинг шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ижроси тўлиқ
бажарилгунига қадар амалда бўлиши белгиланган бўлса-да, бироқ тарафлар
ўртасида
тузилган
мазкур
шартнома
нотариал
тартибда
расмийлаштирилмаганлиги боис, ушбу битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини,
ҳақиқий бўлмаган битим бўйича фоиз ва пенялар ундирилмаслигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни лозим
деб топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023
йил 25 декабрь кунидаги 02-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” ушбу шартнома
шартлари асосида ўзига тегишли бўлган Фарғона вилояти, Данғара тумани,
Навбахор МФЙ, Саноат кўчаси 8-уйдаги манзилда жойлашган маъмурий бино
ва ишлаб чиқариш базаси ҳамда калава, синтетик ипларни бўяш технологик
ускуналари билан биргаликда сотиш ва мулк қилиб топшириш. “Сотиб олувчи”
эса мазкур шартнома шартлари асосида “Объект” қийматини бўлиб-бўлиб
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан “Объект”нинг умумий баҳоси ҚҚС
билан бирга 22 379 485 994,94 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 9.1-бандида мазкур шартнома томонларнинг ваколатли
вакиллари
томонидан
имзоланган
ва
нотариал
тартибда
расмийлаштирилганидан сўнг кучга кириши ва томонларнинг шартнома
бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ижроси тўлиқ бажарилгунига қадар амалда
бўлиши белгиланган.
Даъво аризасида 2023 йил 25 декабрь кундаги 02-сонли олди-сотди
шартномаси бўйича 1 484 540 225,86 сўм муддати ўтган фоиз, 97 304 990,82 сўм
пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 110-моддаси иккинчи қисмига асосан қуйидаги ҳолларда
битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:
1) қонунда кўрсатилган ҳолларда;
2) тарафлардан бирининг талаби бўйича.
ФКнинг 112-моддасига асосан битимнинг нотариал шаклига ёки уни
давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 269-сон қарори 11-бандида :-“Агар қонунчилик
талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал
тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши
лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига
риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.”-деб
тушунтириш берилган.
ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ушбу Кодексда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
(низоли битим) ёки бундай топилишидан қатъий назар ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Демак, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий бўлмаган
битимдир.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмида ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмаслиги ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмаслиги, ушбу модданинг иккинчи қисмида битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб
бериши, олинган нарсани асл ҳолича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан
фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда)
қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса агар битим ҳақиқий эмаслигининг
бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шартлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 24-бандида ФК 114-моддасининг
иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири
бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган
нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий
эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг
қийматини пул билан тўлаши шартлиги, бунда судлар инобатга олишлари
лозимки, олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган
ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат)
олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда
ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш)
учун олинадиган баҳо бўйича аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида 2025 йилнинг 15 сентябрь куни келишув битими
тузилиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 25 декабрь куни тузилган 02-сонли олдисотди шартномаси 12 декабрь кунидан бекор қилинган ва Фарғона вилояти,
Данғара тумани, Навбахор МФЙ, Саноат кўчаси 8-уйдаги манзилда жойлашган
маъмурий бино ва ишлаб чиқариш базаси ҳамда калава, синтетик ипларни бўяш
технологик ускуналари билан биргаликда даъвогарга топширилган.
Бундай ҳолда суд, тарафлар ўртасида 2023 йил 25 декабрь куни тузилган
02-сонли олди-сотди шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас битим
ҳисобланишини ва даъвогарга маъмурий бино ва ишлаб чиқариш базаси ҳамда
калава, синтетик ипларни бўяш технологик ускуналари қайтариб
берилганлигини, шунингдек ҳақиқий бўлмаган битим бўйича фоиз ва неустойка
ундирилмаслигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришдан рад этишни ва
тарафлар ўртасида 2023 йил 25 декабрь куни тузилган 02-сонли олди-сотди
шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан судга ариза тақдим этиб давлат божи ва ВКА
харажатини тўлашни ўз зиммасига олишни билдирган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад
қилинади, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогарнинг
зиммасида қолдириб, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати, республика бюджетига
31 636 905 сўм давлат божи ундирилади.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўқон БХМ ва “ K
LJON IQBOLJON
BRORJON” оилавий корхонаси ўртасида 2023 йил 25 декабрь куни тузилган
02-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг зиммасида қолдирилсин.
“ K
LJON IQBOLJON BRORJON” оилавий корхонаси ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати;
- республика бюджетига 31 636 905 сўм давлат божини ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов