Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9420 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 97342082-2c5c-4809-8078-0307284d708a Claim ID PDF Hash 2fc7a92c85e05856... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9420-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шахар 2025 йил 19 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Бозаров (2025 йил 1 ноябрь кунги 06-2155-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили Р.Қаюмов (2025 йил 16 декабрь кунги 01/178-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар – “Hududiy elektr tarmoqlari» акционерлик жамиятининг, жавобгар Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятидан 462 245 657 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Hududiy elektr tarmoqlari» акционерлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 462 245 657 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар 41 763 243,59 сўм тўлов амалга оширганлигини билдириб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили қарздорлик бўйича қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, қолган қарздорлик бўйича тўловларни тез кунда амалга оширишини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 1 январда 020129-сонли “Юридик шаҳслар учун электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 462 245 657 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган 2025 йил 19 декабрдаги 06141-сонли маълумотномага кўра, жавобгар томонидан 2025 йил 27 ноябрь куни қарздорлик бўйича 41 763 243,59 сўм тўлов амалга оширилган. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тақдим этилган талабнома, маълумотнома билан ўз исботини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 420 482 414 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 9 244 913,14 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятидан “Hududiy elektr tarmoqlari» акционерлик жамиятига 420 482 414 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 9 244 913,14 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Андижон шахар 2025 йил 19 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Бозаров (2025 йил 1 ноябрь кунги 06-2155-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили Р.Қаюмов (2025 йил 16 декабрь кунги 01/178-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар – “Hududiy elektr tarmoqlari» акционерлик жамиятининг, жавобгар Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятидан 462 245 657 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятидан “Hududiy elektr tarmoqlari» акционерлик жамиятига 420 482 414 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Куйганёр деҳқон бозори масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 9 244 913,14 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов