Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2881 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d65bd475-ab56-494b-b5c2-09985cfd93f2 Claim ID PDF Hash a5d85f72b34e8ee4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий Процессуал Кодексининг 2034-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 2034 code_article
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2881-сонли иш Судья Б.Сатвалдиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани декабрь 2025 йил 19 Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.Сатвалдиевнинг раислигида, даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (“O`ZBEKTELEKOM” АК манфаатида) жавобгар - “Y N-T X” МЧЖ хисобидан 3.170.758 сўм асосий қарз, 963.908 сўм пеня хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (“O`ZBEKTELEKOM” АК манфаатида) (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Y N-T X” МЧЖ (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 3.170.758 сўм асосий қарз, 963.908 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд ушбу ҳуқуқ нормалардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни лозим топди. Аниқланишича, Тарафлар ўртасида 02.12.2023 йилда телекоммуникация хизмати кўрсатиш тўғрисида ND/B2B SME-46752403-сонли ва ND/B2B SME-46752623сонли шартномалар тузилган, мазкур шартномаларга асосан даъвогар телекоммуникация хизмати кўрсатиш жавобгар хизмат учун хақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун 3.170.758 сўм тўловни кечиктириб қарздорликка йўл қўйган. Суд, иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга 3.170.758 сўмлик хизмат кўрсатилган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш тўғрисида жавобгарга талабнома юборган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд даъвонинг 3.170.758 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади ва мазкур қарздорлик электрон ҳисоб-варақ фактуралар, АКТ сверкалар билан тўлиқ ўз исботини топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлови кечиктирилган кунлар учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосан тўлови кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиз ҳисобида, лекин мажбурият бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда 963.908 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 150.000 сўм пеня ундиришни лозим деб топди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талабининг тўлиқ қаноатлантирилганини инобатга олиб жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божии ва даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгилаган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 333, 326, 706-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 2031-2035-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Y N-T X” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “O`ZBEKTELEKOM” АК фойдасига 3.170.758 сўм асосий қарз, 150.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Андижон вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи, Судья Б.Сатвалдиев