Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1905-2503/9026 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID acf50e06-3968-4724-8776-625ec158a155 Claim ID PDF Hash 9245c29a5ece1a8e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 9 901 символов
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 19 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари *****иштирокида, **** вакилнинг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар **** туман ҳокимлигидан даъвогар фойдасига етказилган зарарни қоплаш учун 2 138 695 228 сўм, баҳолаш ҳаражатлари учун 11 250 000 сўм ҳамда сўнги уч йилдаги банк фоизлари учун 898 251 996 сўмни, жами 3 048 197 224 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризасини **** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: **** вакил даъвогар **** фермер хўжалигининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар **** туман ҳокимлигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) даъвогар фойдасига етказилган зарарни қоплаш учун 2 138 695 228 сўм, баҳолаш ҳаражатлари учун 11 250 000 сўм ҳамда сўнги уч йилдаги банк фоизлари учун 898 251 996 сўмни, жами 3 048 197 224 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган **** вакил, **** туман прокурори ёрдамчиси, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси **** вилояти бошқармаси **** туман бўлими, **** вилоят Ғазначилик бошқармаси, **** туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида улар суднинг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақидаги ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси ёки тилхат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 1 ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”. Шу сабабли, суд ишни **** вакил, **** туман прокурори ёрдамчиси, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси **** вилояти бошқармаси **** туман бўлими, **** вилоят Ғазначилик бошқармаси, **** туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришларида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, иш ҳужжатлари билан даъво талаби ўз исботини топганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби бўйича даъво муддати ўтиб кетганлигини айтиб, даъво муддатини қўллаб даъво талабларини рад этиш тўғрисида ариза/илтимоснома тақдим этди. 2025 йил 18 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг **** вилоятидаги шўъбаси вакили даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. 2025 йил 18 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси **** вилояти бошқармаси **** туман бўлими вакили даъво аризасида зарар ундириш сўралган даъвогарга тегишли бўлган 7 гектар ер майдони ўрнида кўп қаватли уйлар қурилганлигини ҳамда даъвогарга тегишли эмаслигини маълум қилди. 2025 йил 18 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган **** тумани прокурор ёрдамчиси даъвогар ўзига тегишли бўлган 7 гектар ер майдонини ҳеч қандай шартларсиз, ўз ихтиёри билан давлат заҳирасига топширганлигини инобатга олиб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд иш ҳолатларини муҳокама қилмасдан, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қуйидаги асосларга кўра қаноатлантиришни ва даъво талабини рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд 2 томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб аталади) 149-моддасига мувофиқ “даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир”. ФК 150-моддасига кўра “умумий даъво муддати - уч йил”. ФК 153-моддасига асосан “бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши” белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича жавобгар томонидан 2020 йилда даъвогарнинг берган аризасига мувофиқ, даъвогарга тегишли бўлган 7 гектар боғ майдони давлат заҳирасига олинган. Даъвогар эса ўз навбатида 2022 йилга келиб жавобгардан компенсация ундириш талабини билдирган. Ушбу талаб **** туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ****-сонли ҳал қилув қарори билан рад этилган. Ушбу ҳал қилув қарори ҳозирги кунда ўз кучида. Даъвогардан даъво муддатини қуллаш масаласидаги жавобгарнинг аризаси ҳақида фикри сўралганда, у мазкур ҳолатни даъво муддати деб ҳисобламаслигини айтиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. 3 Мазкур масалада даъвогар томонидан жавобгарнинг аризасини рад этувчи бирор бир далил ёки ҳужжат тақдим этилмади. Судга даъвогардан даъво муддатини рад этувчи далиллар тақдим этилмади. Иш ҳужжатларидан кўринишича даъво муддати, яъни умумий даъво муддати уч йил ўтиб кетганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сонли Қарорининг 4-бандида “ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилиши” тушунтирилган. ИПКнинг 74-моддага кўра “суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим”лиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъво муддатини қўллаган ҳолда, даъво талабини рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 25-бандига асосан **** вакил давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, суд давлат божини ундирмаслик тўғрисида тўхтамга келди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149-153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар **** фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. 4 Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) бериши мумкин. Судья **** 5