← Назад
Решение #2831132 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15488-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 19 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди судья, О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *****даъвогар «*****» АЖнинг
манфаатини кўзлаб, жавобгар *****дан даъвогар «*****» АЖнинг фойдасига
13.859.970 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах
шахар прокурорининг ёрдамчиси *******, даъвогарнинг вакили ************ (2025
йил 19 декабрдаги 02/889-сонли ишончномага асосан),жавобгарнинг вакили
********** (2025 йил 19 декабрдаги 931-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
«*****» МЧЖ(кейинги ўринларда-даъвогар деб юритилади) ва ***** (кейинги
ўринларда-жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 21 январда юридик шахсларга
оқова сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш тўғрисида 63-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ичимлик сувини етказиб
бериш хизматларини кўрсатилган.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
2025 йил 23 октябр ҳолатига 13.859.970 сўм қарздорлик вужудга келган ва ушбу
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу боис, вилоят прокуратураси даъвогарнинг манфаатини кўзлаб, жавобгар
даъвогарнинг фойдасига 13.859.970 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили суд мухокамасига қадар хам
жавобгар қарзларини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгарннг вакили қарзларни тўлаш чорасини
кўришларини маълум қилди.
Суд мажлисида қатнашган прокурор даъо аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Даъвогар (Етказиб берувчи) ва Жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 21
январда юридик ичимлик сувини етказиб бериш хизматларини кўрсатиш бўйича 63сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра, “Таъминотчи” “Истеъмолчига” ичимлик суви, гигеник
талаблар ва сифат назорати амалдаги стандартга мувофиқ равишда барқарор
таъминлаши, “Истеъмолчи” ўрнатилган муддатлар ичида “Таъминотчи” га кўрсатилган
сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартномага мувофиқ, коммунал сув таъминоти тизимидан чиқарилган (қабул
қилинган) сувнинг хисоби хисоблаш қурилмаси мавжуд бўлганда, хисоблаш
қурилмасининг кўрсаткичларига мувофиқ, амалдаги тарифлар бўйича ҚҚСни хисобга
олган ҳолда амалга оширилиши қайд этилган.
Мазкур шартнома Ғазначилик бўлимидан 2025 йил 21 январда 50-сон билан
рўйхатга олинган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга оқова
сувларни қабул қилиш хизматлари кўрсатилган бўлса-да, жавобгар шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган ичимлик суви ва
кўрстаилган оқава хизматлари бўйича 2025 йил 23 октябр ҳолатида жавобгарнинг
қарздорлиги 13.859.970 сўмни ташкил этган. Жавобгар даъвогар томонидан етказиб
берилган ичимлик суви бўйича 2025 йил 23 октябр холатидаги қарзларини тўлаб
берганлигини ёхуд қарзларни инкор этувчи далилни судга тақдим этмади.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг суд мажлисига қадар бўлган қарздорлиги
13.859.970 сўмни ташкил этади. Шу сабабли суд даъвонинг 13.859.970 сўм асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 13.859.970 сўм асосий қарзни ундиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундиришни лозим топди.
топди.
Жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****дан даъвогар «*****» МЧЖ фойдасига 13.859.970 сўм
қарздорлик, ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар *****дан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов