Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6394 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Туман фермерлари кенгаши Ответчик / Подсудимый
Source ID 10a5b2d8-5769-47fd-82cb-ba88d12afdf9 Claim ID PDF Hash eaa92d45d6d15d13... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6394-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 19 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.У.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси А.Б.Темиров суд мажлиси котиблигида, Туман фермерлари кенгаши вакили А (2025 йил 7 январдаги ишончнома асосида), даъвогар “А” фермер хўжалиги вакиллари Б (раҳбар), С (2025 йил 10 декабрдаги №38-сонли ишончнома ва 2025 йил 10 декабрдаги 60-сонли ордер асосида), жавобгар вакили Д (2025 йил 01 декабрдаги 28/65-5681-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “А” фермер хўжалиги манфаатида Туман фермерлари кенгашининг жавобгар Б ҳисобидан 183 959 000 сўм асосий қарз ва 88 300 320 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “А” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) фермер хўжалиги) манфаатида Туман фермерлари кенгаши(кейинги ўринларда —кенгаш)жавобгар Б(кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) манзил-колония)га нисбатан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 183 959 000 сўм асосий қарз ва 88 300 320 сўм пеняни ундириш сўралган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабар этилган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари келмади. Суднинг ажрими ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотномани тақдим қилиб, ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бу ҳолда суд, ишни унда мавжуд материаллар асосида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, “Давлат харидлари” тўғрисидаги қонун талабига риоя қилинмаганлигини, манзил-колонияда фермер хўжалигини ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъво аризани рад қилишни сўрашди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогар манфаатида кенгашнинг даъво аризасини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, фермер хўжалиги ва жавобгар ўртасида 2022 йил 01 октябрда “Техника хизматлари кўрсатиш” тўғрисида №70-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар ифермер хўжалигида мавжуд бўлган юқори унумли Беларусь-1523 русумли ҳайдов трактори билан 2023 йилги ғалла ва пахта хосили етиштиришга техника хизмати кўрсатиши, жавобгар эса, кўрсатилган техника хизматларининг хизмат пулларини шартнома асосида тўлаб бериш мажбуриятини олган. Кенгашнинг даъво аризада келтирилган асос(важи) ва даъвогар вакилларини суд мажлиси жараёнида берилган тушунтиришлари бўйича жавобгарга шартномада назарда тутилган 227 409 000 сўмлик техника хизматлари кўрсатилган, қарздорлик эвазига ғишт маҳсулотлари олинган, 183 959 000 сўм қисми тўланмай қолган ва бу ҳақда ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатнома ва 2025 йил 14 мартда солиштирма далолатнома расмийлаштирилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 01 декабрдаги 0135/740-сонли маълумотномага кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 01 октябрда тузилган 70-сонли шартнома бошқарманинг Давлат харидларни ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, Юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик бўлинмалари томонидан буюртмалар шаклида рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалари жорий молия йили доирасида амал қилиш муддати билан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонунчиликда назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, агар шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим тузилмаган бўлса, етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича юридик мажбуриятларни бажариш тугатилади. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади. Маблағларни: бюджет ташкилотининг иқтисод қилинган бюджетдан ажратиладиган маблағлари ҳисобидан ўз бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига, шунингдек тиббиёт муассасаси томонидан — харажатлар сметасида назарда тутилган мақсадли бюджетдан ажратиладиган маблағлари ҳисобидан ўзининг тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига; ҳар бир объект бўйича келишилган манзилли ва титул рўйхатларда ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган суммалар доирасида капитал қўйилмалар бўйича буюртмачи хизматини сақлаб туришга; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг хизматлари учун ҳақ тўлашга; юридик мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида амалга ошириладиган харажатларни тўлашга ўтказиш шартнома тузилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6бандига кўра, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киришиқатъий белгилаб қўйилган. Бундан ташқари,Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 11 августдаги “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3200-сонҚарори 5бандида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмаларини биринчи навбатда, жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобидан, танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида жиҳозлашга рухсат берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 276-сонли Қарори биринчи бандига кўра,Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаби 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга кирганлиги маълумот учун қабул қилиниши белгиланган, шунингдек, ушбу қарор билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига кўра, давлат буюртмачиси ва иштирокчилар электрон давлат харидларидаги иштирокларини электрон рақамли имзолардан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда амалга оширади. Давлат буюртмачиси ва иштирокчининг ЭРИдан фойдаланиб давлат харидларининг электрон тизими орқали тузган давлат харидлари тўғрисидаги шартномалари ҳақиқий ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг“Давлат харидлари тўғрисида”Қонуннинг 30-моддасида, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари санаб ўтилган бўлиб унга кўра, харид қилиш электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари тартибида амалга оширилади. Мазкур Қонун нормаларига мувофиқ, жавобгар харид қилиш тартибтаомилларига риоя қилган ҳолда, электрон дўкон, тендер, энг яхши таклифларни танлаш, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион каби харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларини ўтказилишини таъминламасдан, жавобгар даъвогар билан тўғридан-тўғри шартнома тузган. Тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги шартнома Ғазначилик бўлимдан рўйхатдан ўтмаган, шунингдек, тендер(харид қилиш тартиб-таомиллари амалга оширилмаган) ўтказилмаган ва бу билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 276-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига бузилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 11 августдаги “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3200-сонҚарорида жавобгарга фермер хўжалиги билан техника хизмати кўрсатиши учун тўғридан-тўғри шартнома тузиши назарда тутилмаган. Бундан кўринадики, жавобгар амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилот ҳисобланади ва электрон дўкон, тендер, энг яхши таклифларни танлаш, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционсиз шартномалар тузиш, хизматларни қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш ваколатига эга эмас, бу эса ўз навбатида тарафлар ўртасидаги шартнома қонунчилик талабларига зид равишда расмийлаштирилган. Суд, хизмат кўрсатиш тартиб-таомилларини амалга оширишда Давлат харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар ўртасида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда хизмат(харид)лар амалга оширилмаган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бундай ҳолларда, суд даъвогар манфаатида кенгашнинг жавобгардан 183 959 000 сўм асосий қарз ва 88 300 320 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 36-сон Қарори талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9моддаси биринчи қисми 18-бандига асосан кенгашнинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” фермер хўжалиги манфаатида Туман фермерлари кенгашининг жавобгар Б ҳисобидан 183 959 000 сўм асосий қарз ва 88 300 320 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “А” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode Б.У. Махмудов