Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15016 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 56d5ccb6-6c5c-4b34-8fbb-265dc9f8eb33 Claim ID PDF Hash 1c9c8ab465e73893... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ушбу кодекснинг 333-моддаси ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ушбу кодекснинг 280-моддаси ушбу кодекс 280 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
ушбу кодекснинг 735-моддаси ушбу кодекс 735 code_article
онуни 25-моддаси онуни 25 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15016-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья О.Асатов 2025 йил 19 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *****нинг АТБ «*****» манфаатида жавобгар «*****» оилавий корхонасига ва қўшимча жавобгар « *****» оилавий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогарнинг вакили аааааааааа (2025 йил 21 февралдаги ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АТБ «*****» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) «*****» оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 9 мартдаги 04-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгарга 1 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредитнинг таъминоти сифатида « *****» оилавий корхонаси (матнда кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади) тегишли бўлган ********** бўлган “нотурар жой” биноси гаровга қўйилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан банк олдида 2025 йил 31 октябр ҳолатига 805 555 554 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 82 665 513 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 40 224 965 сўм ҳисобланган фоиз қарзи, 763 279 сўм қўшилган фоизи қарзи, 31 959 825 сўм пеняни униришни ва ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони талабини қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарзи бўйича асосий кредит қарзи, муддати ўтган қарзлари ва ҳисобланган фоизи қарзи қисман тўланганлигини маълум қилиб, маълумотномада кўрсатилган қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишга тақдим қилинган ҳужжатларга ва далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даьво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 9 мартда 04-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга “қуриқ қоришма (шпаклёвка) ишлаб чиқариш учун янги ускуна сотиб олиш учун” 1 000 000 000 сўм миқдорида 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар олинган кредит суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган ************* бўлган нотурар жой биноси гаровга қўйилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан банк олдида 2025 йил 31 октябр ҳолатига 805 555 554 сўм кредитнинг асосий қарздорлигини, 82 665 513 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини, 40 224 965 сўм ҳисобланган фоиз қарзини, 763 279 сўм қўшилган фоизи қарзини, 31 959 825 сўм пеняни ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар томонидан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, кредит маблағларини ўз муддатида қайтармаган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2-бандида “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни жадвалга мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Қарз олувчи шартнома шартларини бузган ҳолда банк олдидаги кредитнинг асосий кредит қарзи ва фоизларини белгиланган муддатларда тўламаслиги оқибатида банк олдида 805 555 554 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги қарздорлиги, 82 665 513 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 40 224 965 сўм ҳисобланган фоиз қарзи, 763 279 сўм қўшилган фоизи қарзи, 31 959 825 сўм пенядан қарздорлиги хосил бўлган, шу боис даъвогар кредит шартнмоасининг 4.3-бандига мувофиқ, кредит қарздорлигини ва фоизи қарзини муддатидан олдин ундириш талаби билан судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг вакили судга тақдим этган маълумотномадан кўринишича, жавобгар суд мухокамасига қадар қарзларини қисман тўлаб, муддати ўтган кредит қарзи 82 665 513 сўмни, муддатли кредит қарзи 777 777 776 сўмни, муддати ўтган фоиз қарзи 40 224 965 сўмни, қўшимча фоиз қарзи 763 279 сўмни ташкил этган. Шу боис, суд даъвонинг ушбу тўланмаган кредит қарзлари ва фоизларини ундиришни лозим топди. Суд даъо аризасининг 31 959 825 сўм пеня унириш қисмини мухокама қилиб, қуйидагиларга кўра, бу талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-банди б) кичик бандида қарз олувчи ушбу шартомага асосан хисобланган фоизларни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни кечиктирган тақдирда кредитнинг муддати ўтган қисмига ҳар бир кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилган. Шунга кўра, даъвогар тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун жами 31 959 825 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб китоби тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, хисобланган неустойка миқдорининг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, унинг адолатли миқдорини белгилаб, даъвогарнинг даъво талабидаги пеня миқдорини камайтириб, унинг 9 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин, ушбу кодекснинг 280-моддаси биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида, креит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади, ушбу кодекснинг 735-моддасига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига кўра, қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Қайд этилганларга мувофиқ суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан муддати ўтган кредит қарзи 82 665 513 сўмни, муддатли кредит қарзи 777 777 776 сўмни, муддати ўтган фоиз қарзи 40 224 965 сўмни, қўшимча фоиз қарзи 763 279 сўмни ва 9 00 000 сўм пеняни ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ давлат божи харажатларини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 180, 186, 200-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «*****” фойдасига жавобгар «*****» оилавий корхонасидан муддати ўтган кредит қарзи 82.665.513 сўм, муддатли кредит қарзи 777.777.776 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 40.224.965 сўм, қўшимча фоиз қарзи 763.279 сўм, 9.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган: - қўшимча жавобгар « *****» оилавий корхонасига тегишли ********* бўлган “нотурар жой” биносига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*****» оилавий корхонасидан Республика бюджетига 19.223.382 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов