Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21968 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f4902a06-e217-473d-8241-d043d2bf9764 Claim ID PDF Hash 788b2815da927950... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 декабрь 4-1501-2502/21968-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Қодирова иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Фарғона шаҳар прокурори даъвогар “*****************” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 496 480 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона шаҳар прокурори “*****************” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****************” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 23 496 480 сўм моддий зарар ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, моддий зарарни ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогарнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Қиргули шаҳар электр таъминоти корхонаси билан “*****************” ўртасида 2025 йил 10 октябрь кунги 3958-сонли юридик шахслар учун электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгар жамиятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли қарори ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ушбу текширишда жавобгар “*****************” электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда электр энергиядан электр ҳисоблагичсиз, рухсатсиз, тўғридан тўғри электр тармоғига уланиб олиб, электр энергиядан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2025 йил 05 сентябрь куни №30403-09258305-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Текширишдан сўнг “Моддий зарарни аниқлаш бўйича қайта ҳисоб-китоб далолатномаси”га кўра жавобгар томонидан даъвогар корхонага ҳисобга олинмаган электр энергияси учун 13 054 кВт.с ёки 23 496 480 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан 11.11.2025 йил кунги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. ФКнинг 14-моддасида зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши ҳамда агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида ишлатилаётган электр қурилмалари, асбоблар ва асбоб-ускуналарининг зарур техник ҳолатини ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплутация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш, истеъмолчи электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириши, электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига риоя қилиш каби мажбуриятларини олган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 23 496 480 сўм моддий зарар ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 23 496 480 сўм миқдорида моддий зарар ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 469 929,6 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “*****************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 496 480 сўм моддий зарар ва 37 500 почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 469 929,6 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 декабрь (хулоса қисми) 4-1501-2502/21968-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Қодирова иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Фарғона шаҳар прокурори даъвогар “*****************” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 496 480 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “*****************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 496 480 сўм моддий зарар ва 37 500 почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 469 929,6 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова