Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/4020 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c11ec36d-5a95-45e9-968e-127cf95f4456 Claim ID PDF Hash 8b15196db03d47b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодекси 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
Кодекснинг 261-моддаси Кодекс 261 code_article
аролик Кодекси 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/4020-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 19 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов, судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан 1 301 802 612 сўм асосий қарз ва 651 041 306 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ж.Файзиев(шахсий маълумотнома орқали), жавобгар иштирокисиз Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан 1 301 802 612 сўм асосий қарз ва 651 041 306 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар вакили қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 129, 170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакиллариннг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 02.02.2024 йилда 01-сонли “маҳсулот етказиб бериш” шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан даъвогар келишилган тартибда ва миқдорда 2024 йил ғалла ҳосилидан Қишлоқ хўжалиги қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ҳисобига вақтинча сақлаш учун товар дон ва уруғлик дон етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларни етказиб берилган маҳсулотларни тегишли тартибда қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан 2024 йил 04 октябрдаги 000003-сонли 1 301 802 612 сўмлик ҳисоб-фактура билан жавобгарга дон ва уруғлик дон берилган бўлиб, бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмасдан келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида қайтаришлик юзасидан талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки,Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан,зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисоблайди ва даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 651 041 306 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня хисоб-китоби даъво ариза кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шунингдек, Кодекснинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Иш ҳужжатларига кўра, суд даъвогарнинг мазкур пеня талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Олий хўжалик” суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Шунга асосан, жавобгарнинг моддий-аҳволи инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 651 041 306 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни 98 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.301.802.612 сўм асосий қарз, 98.000.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 39.084.079 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Чироқчи туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов