← Назад
Решение #2831186 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10245-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 19 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- «ААААААА»
АЖнинг жавобгари– «ВВВВВВ» фермер хўжалиги ҳисобидан жами
46.213.686 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни даъвогар вакили ЕЕЕЕЕЕ (ишончнома асосида) иштирокида,
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «ААААААА» АЖ (бундан кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «ВВВВВВ» фермер хўжалиги
(бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 20
сентябрда 32-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига
мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 54.099.773 сўмлик
уруғлик буғдой етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган
махсулот учун 37.269.126 сўм тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга
огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 37.269.126 сўм асосий қарз, тўлов
муддати кечиктирилган кунлар учун 8.944.560 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 30
сентябрда 32-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида, даъвогар жавобгарга шартномада
кўрсатилган махсулотларни етказиб бериши, жавобгар оладиган
маҳсулот учун тўловларни амалга ошириши назарда тутилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан
жавобгарга қиймати 54.099.773 сўмлик уруғлик буғдой етказиб берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган махсулот учун 37.269.126 сўм
тўлов тўлаб берилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа
бўлмаган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан махсулот етказиб
берилганлиги, жавобгар томонидан эса етказиб берилган махсулот учун
37.269.126 сўм тўлов тўлаб берилмаганлиги иш хужжатлари асосида
тасдиқланади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонуни 32-моддасига кўра, жавобгар тўлов мажбуриятини бузганлиги
сабабли тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз
миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда 8.944.560 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 4-бандига кўра,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини,
шунингдек кредитор олдиндан тўловни амалга оширилмай туриб
махсулот етказиб бериб, қарздорликни вужудга келишига ўзи сабабчи
бўлганлигини инобатга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириб, 2.236.140 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим
топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 37.269.126 сўм
асосий қарз, 2.236.140 сўм пеня ундиришни, қолган талабларни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 924273,72 сўм давлат божи ва
41200 почта харажатлари ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«ААААААА» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВ» фермер хўжалиги ҳисобидан «ААААААА» АЖ фойдасига
37.269.126 сўм асосий қарз, 2.236.140 сўм пеня ҳамда тўланган 41200 сўм
почта харажатлари жами 39.546.466 сўм ундирилсин.
Республика бюджетига «ВВВВВВ» фермер хўжалиги ҳисобидан
924.273,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган пеня ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров