Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2404/3436 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый L g tr ns str
Source ID 99127ccb-2d15-489c-b6c8-300854a21114 Claim ID PDF Hash 1315d713f1f8d297... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 3-моддаси нинг 3 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****1-2402/3436-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – **** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – **** Тафтиш инстанцияси маърузачи судья **** **** судида БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ **** йил19декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатитафтиш инстанцияси суди ****раислигида, ҳайъат аъзолари судьяларО.Қўлдошов ва ****лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси****внинг котиблигида, “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамияти вакили **** (**** йил 1 апрелдаги 5-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар **** шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамиятидан **** ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарорига нисбатан жавобгар“L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамиятитомонидан берилгантафтиш тартибидагишикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд **** кўрибчиқиб, қуйид гил рни аниқлади: Даъвогар Бухоро шаҳар ҳокимлиги (бундан буёнматнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буёнматнда жавобгар деб юритилади)дан Бухоро шаҳар ҳокимининг **** йил 12 декабрдаги ****-сонли қарорига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида **** ****,0 кв.метрдан иборат ер участкасидан, **** йил 30 ноябрдаги ****-сонли қарорига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида **** ****,0 кв.метрдан иборат ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаганлиги сабабли ер участкасини олиб қўйишни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг **** йил 30 сентябрдаги **** билан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Бухоро шаҳар ****томонидансуд ҳужжатиустиданкассация протестикелтирилган.Протестда **** бекор қилиб, даъво аризаси бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарори билан прокурорнинг протестиқаноатлантирилиб,Бухоро туманлараро иқтисодий судининг **** йил 30 сентябрдаги **** бекор қилинган ва иш мазмунан кўриб чиқишлик учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига юборилган. Жавобгар кассация инстанциясининг қароридан норози бўлиб тафтиш тартибидашикоят берган.Шикоятдакассация инстанцияси судиқарорида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” **** йил 24 майдаги қарорининг 322бандида“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекситон Республикаси қонунининг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги **** нормага ҳавола қилинган бўлсада, биринчи инстанция судининг **** ёки низо предмети бўлган ер участкаси қайси учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига дахл қилганлиги ёки қилиши мумкин бўлганлиги исботланмаганлиги, қолаверса низо предметидаги жавобгарга тегишли бўлган ер участкасини қайтариш ёхуд ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш предмети эмаслигибаён қилиниб, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарорини бекор қилиш сўралган. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятини қувватлаб, шикоятда келтирган **** такрорлаб, Бухоро шаҳар ҳокимининг **** йил 12 декабрдаги ****-сонли ва **** йил 30 ноябрдаги ****-сонли қарорларига асосан жавобгарга бир ҳудуддан иккида **** кв.метр ва **** кв.метр ер майдонларисавдо-маиший хизмат кўрсатиш, меҳмонхона биносини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ****, ерга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, қурилиш ишларига рухсат берувчи ҳужжатларни, архитектура режалаштириш топшириғи, лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштирганлигини, қурилишни бошлаш учун шу ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилганлиги сабабли қурилиш ишларини бошлаб билмаганлигини ва фуқаролик ишлари бўйича судга қурилиш ишларини бошлашга қаршилик қилмаслик **** юклаш тўғрисида даъво қилганлигини, судда иш кўрилиб, даъво қаноатлантирилганлигини, шундан сўнг қурилиш ишларини бошлаб якунлаганлигини, шаҳар ҳокимлиги судга даъво аризаси киритган **** бинонинг биринчи қавати қуриб бўлганлигини, шу сабабли даъвогар билан медиатив келишув тузилганлигини, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлигини, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг**** нотўғри бекор қилганлигини маълум қилиб,, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг **** ўз кучида қолдиришни сўради. **** йил 10 декабрькунида суд **** иштирок этган прокурор тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида фикр билдирди. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд **** вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддаси биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш **** ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг ****-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.Иш муҳокамасининг **** ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишнидаъвогарвакилининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб,жавобгарвакилининг тушунтиришларини эшитиб, тафтиш шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосанжавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 8 июлдаги ****да “**** it ” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ****сонли қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида ****нинг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “**** ****” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилиш белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш **** Бухоро вилояти ҳокимининг **** йил 10 июлда ****-сонли қарори қабул қилинган. Қарор 6-бандининг олтинчи хатбошисига кўра, ер участкаларининг олиб қўйилиши, бинолар ва иншоотлар бузилиши сабабли хусусий мулк эгаларига етказилган зарар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган. Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш ****Бухоро шаҳар ҳокимининг **** йил 12 декабрдаги ****-сонли қарори билан жавобгаргашаҳарнинг Ғиждувон кўчаси ҳудудидан қишлоқ хўжалиги **** фойдаланилмайдиган шаҳар ҳокимлиги заҳира ерлари ҳисобидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, меҳмонхона қуриш ватуташ ерларни ободонлаштириш учун **** кв.метрдан иборат ер участкаси ҳамда **** йил 30 ноябрдаги ****-сонли қарори билан **** кв.метрдан иборат ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида **** берилган. Мазкур қарорларнинг 4-бандида **** ер участкасидан белгиланганидан бошқа **** фойдаланганида ва бериш қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши кўрсатилган. Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан **** йил 29 июнда жавобгарнинг ер майдонларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Кадастр агентлиги Бухоро шаҳар бўлимитомониданжавобгарунга **** ер майдонларидасавдо ва маиший хизмат кўрсатиш бино-иншоотини қурмаганлиги ва ер майдонидан фойдаланмаганлиги аниқланиб,**** йил 5 январдажавобгарга 10-сонлиогоҳлантириш хатиберилган.Хатдақарорларни бекор қилиш **** Бухоро шаҳар ҳокимлигига **** киритилиши **** расман огоҳлантирилган. Шундан сўнг,Кадастр агентлигиБухоро шаҳар бўлими томонидан **** йил 4 июлдаБухоро шаҳар ҳокимлигига ****-сонли **** киритилиб, ваколат доирасида чора кўриш сўралган. Шу сабаблидаъвогар жавобгарга нисбатанер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги талаб билансудга даъво аризаси киритган. Иқтисодий ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида тарафлар ўртастида **** йил 24 сентябрдамедиатив келишув тузилган васудга **** этилган. ИПК ****-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан, мижоз ва **** (кредит ташкилотлари) ўртасидаги муносабатлардан, суғурта шартномасидан юзага келадиган муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, меҳнат ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Ушбу Қонуннинг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” **** йил 24 майдаги Қарорининг 322бандида“Медиация тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги **** тушунтириш берилган. Биринчи инстанция судииш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида **** хулосага келган. Чунки, тарафлар ўртасидаги низо ҳокимлик ва жавобгар ўртасида маъмурий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан низо бўлиб, мазкур ҳолатдаги низога қонун татбиқ этилмайди.Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди низони мазмунан кўриб чиқиши лозим бўлган. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилганлиги сабаблибиринчи инстанция судининг **** бекор қилишваишни мазмунан кўриб чиқиш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига юбориш**** тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятида кассация инстанцияси суди томонидан низо предмеди бўлган ер участкаси қайси учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига дахл қилганлиги исботланмаганлиги **** **** билан келишмайди. Чунки, низонинг бир тарафи давлат органи ҳокимлик бўлиб,низо ер **** тўғрисидаги шаҳар ҳокимлигининг қарори ижро этилмаслиги оқбатида келиб чиққан, маъмурий ҳуқуқий муносабат ҳисобланади.Мазкур тоифадаги низоларни кўришда медиация тўғрисидаги қонун татбиқ этилмайди. Кассация инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Жавобгарнинг тафтиш шикоятида келтирган **** кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди. ИПК ****8-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки **** ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Иш ҳужжатларида кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК ****7-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ****. Тафтиш инстанцияси суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонунчилик талабидан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилинганлигини, суд ҳужжатини ўзгартириш ёҳуд бекор қилиш учунасосларнинг мавжуд эмаслигини инобатга олиб,жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПК ****-моддасининг 1-бандига кўрасуд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг 9-бандига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ёки тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****. Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриш чиқишда барча инстанция судлари учун суд **** ундириш қисмини муҳокама қилиш ва ундириш масаласини ҳал этиши лозим. Қайд этилганларга кўра ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг****7, ****8-моддалариниқўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жавобгар “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамиятинингтафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарориқабулқилинганқундан эътиборанқонунийкучгакиради. Мазкур қарор устиданбир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоятқилиниши (протест киритилиши) мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари **** О.Қўлдошов **** ****1-2402/3436-сонли иқтисодий иш маърузачи судья **** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) **** йил19декабрь **** Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатитафтиш инстанцияси суди ****раислигида, ҳайъат аъзолари судьяларО.Қўлдошов ва ****лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси****внинг котиблигида, “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамияти вакили **** (**** йил 1 апрелдаги 5-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар **** шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамиятидан **** ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасиданқабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарорига нисбатан жавобгар“L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамиятитомонидан берилгантафтиш тартибидагишикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд **** кўрибчиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****7, ****8моддалариниқўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жавобгар“L g tr ns str ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг **** йил 18 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарориқабулқилинганқундан эътиборанқонунийкучгакиради. Мазкур қарор устиданбир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоятқилиниши (протест киритилиши) мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари **** О.Қўлдошов ****