Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12274 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 26c1cd8b-92f5-42e4-acfa-c90d6fa8550c Claim ID PDF Hash 8395c6a96dfdcbd1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 45-моддаси онуни 45 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12274-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 19-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Ж.Рахимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Қодиров (ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида, аризачи Даъвогар номининг, жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонасига нисбатан 20512387,5 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйдагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Даъвогар номи (кейинги матнларда инспекция деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонасига нисбатан 20512387,5 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундиришни сўраган. Аризачи вакили суд мажлисида, мурожаатга асосан жавобгар жамиятида ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганишда реактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаслиги оқибатида йўқотишлар аниқланганлигини, 2025 йилнинг март, апрель, май, июнь, июль, август ва сентябрь ойининг 16санасига қадар электр энергияси исрофи аниқланганлигини, аниқланган ҳолат бўйича жарима қўлланилганлигини, қўлланилган жарима ихтиёрий тўланмаганлиги учун судга мурожаат қилинганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида, жавобгарнинг электр энергияси учун олдиндан қилинган тўловлари бўйича жарима ундирилганлигини, электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергияси исрофгарчилигини олдини олиш учун ўрнатилган қурилма тўлиқ ишламаганлигини, электр таъминоти корхонасига ишонганлигини билдириб, суддан аризани рад қилишни сўради. Суд, аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, судга тақдим қилинган ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги ВМ-319-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 147бандида, истеъмолчи томонидан реактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаганлиги оқибатида ягона электр энергетика тизими тармоқларида ҳосил бўлган йўқотишлар истеъмолчи томонидан энергиядан нооқилона сарфланган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2022 йил кунги ЎРҚ-940-сонли “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонунининг 45-моддасида, реактив қувват компенсация бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя қилмаслик, асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Жавобгар номи” хусусий корхонаси фаолиятида текшириш ўтказишни (текшириш коди:435-339-373) хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилиб, “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг “Текшириш ўтказиш тўғрисида”ги 15.09.2025 йил кунги 340-сонли бўйруғи билан, “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бўлими мутахассислари А.Деҳқонов ва Ж.Рахимовлар томонидан Бувайда тумани Буюк ипак йўли МФЙда жойлашган “Жавобгар номи” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда корхона деб номланади)нинг 01.10.2022 йил кунидан текширув якунланган кунга қадар бўлган фаолиятида ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширувчилар томонидан текшириш ўтказилиши ҳақидаги рухсатнома, буйруқ ва текшириш дастури ҳамда текширувчиларнинг хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномалар билан жавобгар таништирилган ва ҳуқуқлари тушунтирилган. Текширишда, корхонада реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли, 2025 йилнинг март, апрель, май, июнь, июль, август ва сентябрь ойининг 16-санасига қадар, 45024775 сўм миқдорида электр энергияси исроф қилинганлиги аниқланган. Текшириш натижаси бўйича, 16.09.2025 йил куни 16-сонли далолатнома тузилган ва далолатнома нусхаси ва ёзма кўрсатма жавобгарга имзо орқали топширилган. Жавобгар далолатнома ва ёзма кўрсатмани эътирозларсиз имзолаган ва бир нусхадан қабул қилиб олган. Даъвогар номи бошлиғи вазифасини бажарувчи томонидан жавобгар “Жавобгар номи”хусусий корхонаси фаолиятида ўтказилган текшириш давомида тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилган ва кўриб чиқиш натижаси бўйича, 17.09.2025 йил куни қарор қабул қилинган. Мазкур Қарорда, “Жавобгар номи”хусусий корхонасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2022 йил кунги 940-сонли “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонунининг 45-моддасига асосан, исроф бўлган электр энергияси 41024775 сўмнинг 50 фоизи миқдорида 20512387,5 сўм молиявий санкция ҳисобланган ва жавобгарга ҳисобланган молиявий санкцияни бир ой муддатда ихтиёрий тўлаб қўйиши, мазкур қарор устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши тушунтирилган. Жавобгар томонидан мазкур жарима суммаси ихтиёрий тўланмаган ёки қарор устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилинмаган. Аризачининг талаби ишдаги ҳужжатлар ҳамда аризачи вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йил кунги 121-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”Низомнинг 28-бандида, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Бундай ҳолда, суд ариза талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 20512387,5 сўм молиявий санкция қўллашни ва аризачи фойдасига 20512387,5 сўм молиявий санкция, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 259-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонасига нисбатан 20512387,5 сўм молиявий санкция қўлланилсин. Аризачи Даъвогар номи фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонаси ҳисобидан 20512387,5 сўм молиявий санкция, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова