Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7911 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S h lk v Agr him-O`zb kist n Ответчик / Подсудимый GULLI BO
Source ID fb2bc71e-42f5-40be-a64f-f42d848728ac Claim ID PDF Hash 99c8f66c06d723c0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7911-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 19 декабрь Фориш туман иқтисодий суди судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабов котиблигида, даъвогар вакили Б.Кахоров (2025 йил 15 сентябрдаги 257-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "S h lk v Agr him-O`zb kist n" масъулияти чекланган жамият хорижий корхонанинг жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалиги ҳисобидан 27 112 000 сўм асосий қарз ва 4 446 368 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “S h lk v Agr himO’zb kist n” хорижий корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 27 112 000 сўм қарз ва 4 446 368 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 30 июнда 25/41-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситаларини етказиб бериш, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандига асосан жавобгар шартнома асосида олинадиган маҳсулотлар қийматини спецификацияларга мувофиқ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 7 июлдаги 1088-сонли ҳисобварақфактурага асосан 27 112 000 сўм миқдордаги маҳсулотлар етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни амалга оширмаган. Жавобгар томонидан 27 112 000 сўм тўланмаганлиги натижасида ушбу қарздорлик юзага келган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвонинг 27 112 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.3-бандига асосан жавобгардан 4 446 368 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 666 955 сўм пеняни ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 27 112 000 сўм асосий қарз, 666 955 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 631 167 сўм давлат божи ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “S h lk v Agr himO’zb kist n” хорижий корхонаси фойдасига жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигидан 27 112 000 сўм асосий қарз, 666 955 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 631 167 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов 4-1303-2502/7911-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фориш тумани 2025 йил 19 декабрь Фориш туман иқтисодий суди судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабов котиблигида, даъвогар вакили Б.Кахоров (2025 йил 15 сентябрдаги 257-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "S h lk v Agr him-O`zb kist n" масъулияти чекланган жамият хорижий корхонанинг жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигиҳисобидан 27 112 000 сўм асосий қарз ва 4 446 368 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўз.Р. ФКнинг 236, 326, 468моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “S h lk v Agr himO’zb kist n” хорижий корхонаси фойдасига жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигидан 27 112 000 сўм асосий қарз, 666 955 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 631 167 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар "GULLI BO'S ON CHORVASI" фермер хўжалигидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов