Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2501/8769 Дата решения 19.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 786e8bb3-79bb-47a4-9db8-49f0be57f58a Claim ID PDF Hash 69ef54af809f6797... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 732-моддаси нинг 732 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения 7 595 символов
4-1902-2501/8769-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 19 декабрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – манфаатида жавобгар фермер хўжалиги ҳисобидан 4 017 000 сўм кредит фоиз қарздорликни ва олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилганда, қуйидагилар а н и қ л а н д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Банк” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 4 017 000 сўм кредит фоиз қарздорлик ундиришни сўраган. Иш соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз ўтказилган. Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2031-2035-моддаларига асосан суд ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Шеробод БХМ ҳамда фермер хўжалиги ўртасида 20.08.2024 йилда 2713-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномасига асосан 84 ойга, шундан имтиёзли даври 24 ойга йиллик 17.50 фоиз устама тўлаш шарти билан жами 100 000 000 сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади)нинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 19.12.2025 йилдаги 01-04/700сонли маълумотномага кўра жавобгар томонидан даъво аризадаги муддатидан олдин ундирилиши сўралган 4 017 000 сўм миқдорида кредит қарздорлиги даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан сўнг, тўлиқ ихтиёрий тўлаб берилган. Суд, иш бўйича тўпланган барча далилларни батафсил тафтиш этиб, жавобгар томонидан жами 4 017 000 сўм миқдорида кредит қарздорлиги ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра суд, мазкур иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, даъво талаби қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли давлат божи ҳамда почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,327,333,732,744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 129, 2031-2035-моддаларига асосан қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар фермер хўжалиги ҳисобидан фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида шикоят бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов